Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 4 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2547-7]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 31 декабрдаги 400-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2547, 2013 йил 31 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 1-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 2 декабрь,
29-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 2 декабрдаги 29-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган қўшимчалар ва ўзгартириш
1. 81-банд «никоҳ қайд қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари» деган сўзлардан кейин «(давлат тилига таржимаси билан бирга)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 98-банд «никоҳдан ажралганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари» деган сўзлардан кейин «(давлат тилига таржимаси билан бирга)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3. 103-банд «вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари» деган сўзлардан кейин «(давлат тилига таржимаси билан бирга)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4. 147-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«147. Туғилганлик ҳақидаги маълумотномалар ва такрорий гувоҳномалар шахснинг ўзига, унинг ота-оналарига ёки қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишонч қоғозлари асосида бошқа шахсларга уларнинг мазкур Йўриқноманинг 69-иловасига мувофиқ шаклдаги аризаси асосида берилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.12.2024 й., 10/24/2547-7/1003-сон)