Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Баённома
Давлат чегараларидан ўтказиш пунктлари тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда Томонлар деб аталувчилар,
2002 йил 12 февралда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида давлат чегараларидан ўтказиш пунктлари тўғрисидаги Битимнинг (кейинги ўринларда — Битим) 6 ва 9-моддаларига амал қилган ҳолда,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
Битимнинг Иловаси ҳисобланган давлат чегараларидан ўтказиш пунктлари Рўйхатига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
11 ва 14-бандлар (кейинги ўринларда — Илова) қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« | ||||||
11. | ХАШТЬЯК автомобиль йўли** | Сўғд вилояти, Спитамен тумани | БЕКОБОД автомобиль йўли | Тошкент вилояти, Бекобод шаҳри | Халқаро | Кечаю кундуз |
... | ||||||
14. | ЗАФАРОБОД автомобиль йўли | Сўғд вилояти, Зафаробод тумани | ХОВОСТОБОД автомобиль йўли | Сирдарё вилояти, Ховост тумани | Халқаро | Кечаю кундуз |
»; | ||||||
«Нов», «Нов тумани», «Пенжикент тумани» ва «Турсунзода тумани» тегишлилиги бўйича «Спитамен», «Спитамен тумани», «Пенжикент шаҳри» ва «Турсунзода шаҳри» сўзлари алмаштирилсин;
рус тили матнидаги «Согдская» сўзи «Согдийская» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги янги изоҳ қўшилсин:
«** Ўтказиш пункта шахслар, енгил транспорт воситалари, товарлар, юклар, ҳайвонлар ва бошка мулкларни ўтказади.».
2-модда
Мазкур Баённома Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва Битимнинг 11-моддасига мувофиқ кучга киради.
Мазкур Баённома Битимнинг амал қилиши тугатилгунга қадар амал қилади.
Душанбе шаҳрида 2024 йил 18 апрелда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, тожик ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Мазкур Баённома қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолларда, Томонлар рус тилидаги матнга мурожаат қиладилар.
(имзолар)