14.11.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3573
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг буйруғи, 14.11.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3573
Кучга кириш санаси
18.11.2024
Ҳужжат 18.11.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 14 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3573]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис А. АЗИЗОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 15 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
113-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А. ЖУМАНАЗАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 19 сентябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 07 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2024 йил 15 октябрдаги 113-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом киберхавфсизлик субъектларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига киритилган ахборот тизимларини, шунингдек ахборот тизимлари ва ресурсларини яратиш бўйича техник топшириқ лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киберхавфсизлик субъекти — миллий ахборот ресурсларига эга бўлиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича электрон ахборот хизматлари кўрсатиш, ахборотни ҳимоя қилиш ҳамда киберхавфсизлик билан боғлиқ муайян ҳуқуқлар ва мажбуриятларга эга бўлган юридик шахс ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркор, шу жумладан муҳим ахборот инфратузилмаси субъектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари — давлат бошқаруви ва давлат хизматлари кўрсатиш, мудофаа, давлат хавфсизлигини, ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, ёқилғи-энергетика мажмуи (атом энергетикаси), кимё, нефть-кимё тармоқлари, металлургия, сувдан фойдаланиш ва сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш, банк-молия тизими, транспорт, ахборот-коммуникация технологиялари, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, стратегик аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасида, ишлаб чиқариш соҳасида, шунингдек иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ва ижтимоий соҳада қўлланиладиган ахборотлаштириш тизимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник топшириқ — ахборот тизимини ишлаб чиқиш, ишга тушириш ва қабул қилиш давомида амалга оширилиши керак бўлган қарорларга қўйиладиган талаблар қайд қилинган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат органларининг ахборот тизимлари ва ресурслари, муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига киритилган ахборот тизимлари киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан мажбурий тартибда экспертизадан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилганидан бошқа ахборот тизимлари ва ресурсларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш киберхавфсизлик субъектларининг ташаббуси билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Киберхавфсизлик субъектларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига киритилган ахборот тизимларини, шунингдек техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) томонидан амалга оширилади, бундан мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат сирларини ташкил этадиган маълумотлар мавжуд бўлган ахборот тизимлари ва ресурсларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизаси ахборотлаштириш объектларини аттестациялаш доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертиза қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник топшириқлар лойиҳалари — киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киберхавфсизлик субъектларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига киритилган ахборот тизимлари — техник топшириқлар ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик бўйича ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фойдаланилаётган ахборот тизимлари икки йилда камида бир марта киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан мазкур Низомнинг 4-бобида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Киберхавфсизлик субъектларининг веб-сайтлар кўринишидаги ахборот ресурслари бир йилда камида бир марта киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан мазкур Низомнинг 4-бобида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тайёр ечим шаклида хорижда ишлаб чиқилган ахборот тизимлари ва ресурслари фақат киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан мазкур Низомнинг 4-бобида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Янги ишлаб чиқиладиган ахборот тизими ёки ресурси фойдаланишга жорий этишдан аввал техник топшириқ ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан мазкур Низомнинг 3 ва 4-бобларида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган схема асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш учун ариза киберхавфсизлик субъектлари томонидан Марказга мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги техник топшириқ лойиҳаси бўйича маълумот, техник топшириқ лойиҳаси ва унга тегишли иловалар ҳамда техник топшириқ лойиҳасига тушунтириш хати илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Марказ ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб 10 иш куни ичида тақдим этилган ҳужжатлар ва техник топшириқлар лойиҳаларини кўриб чиқади ҳамда уларни киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида аризачига хабарнома юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қуйидаги ҳолларда Марказ томонидан киберхавфсизлик субъектига техник топшириқ лойиҳаси киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш рад этилганлиги тўғрисида хабарнома юборилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник топшириқ лойиҳасининг шакли, таркиби ва уни расмийлаштирилиши техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизимини ишлаб чиқиш, ишга тушириш ва қабул қилиш билан боғлиқ бўлмаган техник топшириқ лойиҳалари тақдим этилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Киберхавфсизлик субъекти хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда экспертизадан ўтказиш учун такроран ариза бериши мумкин. Бунда, такроран берилган ариза Марказ томонидан ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда кўриб чиқилади, бундан мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказишни рад этиш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, Марказ киберхавфсизлик субъектига экспертиза ўтказиш тўғрисида хабарнома юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш Марказ томонидан экспертиза ўтказиш тўғрисидаги хабарнома юборилган кундан бошлаб 30 иш куни ичида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник топшириқлар лойиҳаларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник топшириқлар лойиҳаларида замонавий ахборот технологиялари воситаларининг қўлланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник топшириқлар лойиҳаларида ахборот тизимлари ва ресурсларининг киберхавфсизлигини таъминлаш назарда тутилганлиги текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Экспертизадан ўтказиш жараёнида техник топшириқлар лойиҳалари мазкур Низомнинг 16-бандида белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланса, Марказ киберхавфсизлик субъектини техник топшириқда аниқланган номувофиқликларни 30 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда бартараф этиш зарурлиги тўғрисида хабардор қилади. Бунда, ушбу муддат давомида техник топшириқлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш муддати тўхтатиб турилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Киберхавфсизлик субъекти техник топшириқлар лойиҳаларидаги номувофиқликларни белгиланган муддатда бартараф этгандан сўнг Марказга экспертизани давом эттириш учун техник топшириқ лойиҳасини тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Экспертиза натижалари бўйича эксперт хулосаси расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Техник топшириқлар лойиҳалари мазкур Низомнинг 16-бандида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса ва киберхавфсизлик субъекти томонидан техник топшириқ лойиҳасидаги номувофиқликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаса, Марказ техник топшириқ лойиҳасини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан эксперт хулосаси беришни рад этади ҳамда бу ҳақда рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда 3 иш куни ичида киберхавфсизлик субъектини хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Киберхавфсизлик субъекти техник топшириқ лойиҳасини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш учун такроран ариза тақдим этиши мумкин. Бунда, такроран берилган ариза бўйича техник топшириқлар лойиҳалари ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда экспертизадан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Техник топшириқлар лойиҳалари мазкур Низомнинг 17-бандида белгиланган талабларга мувофиқ бўлса, Марказ томонидан техник топшириқ лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан эксперт хулосаси расмийлаштирилади ва 3 иш куни ичида киберхавфсизлик субъектига тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Эксперт хулосаси Марказ директори ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Эксперт хулосасида техник топшириқ номи, ахборот тизимининг вазифаси, техник топшириқ лойиҳасининг киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ахборот тизими ёки ресурсини ишлаб чиқиш даврида ёки ундан сўнг мазкур ахборот тизими ёки ресурсига функционал ўзгартириш киритиш, шу жумладан янги версияда ишлаб чиқиш ёки унга қўшимча функциялар қўшиш режалаштирилса, киберхавфсизлик субъекти ушбу ўзгартиришларни ўзида жамлаган техник топшириқ лойиҳасини ишлаб чиқади ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш учун Марказга тақдим этади. Бунда, экспертиза ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ахборот тизимлари ва ресурсларини техник топшириқ талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ахборот тизими ва ресурсларини техник топшириқ талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш мазкур Низомнинг 4-иловасида кўрсатилган схема асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Техник топшириқ талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизани ўтказиш учун ариза киберхавфсизлик субъектлари томонидан Марказга мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник топшириқ ва унинг иловалари, шу жумладан, администратор ҳамда фойдаланувчилар қўлланмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизими ёки ресурсининг Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидаги манзили (ахборот тизими ёки ресурсида синов маълумотлари бўлиши лозим);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизими ёки ресурси ва уларнинг модулларига масофадан кириш имконини берувчи маълумотлар (суперадминистратор ҳуқуқи);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизими ёки ресурси ўрнатилган сервер қурилмаларига масофадан кириш имконини берувчи маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Марказ ариза келиб тушган кундан бошлаб 10 иш куни ичида тақдим этилган ариза ва унга иловаларни кўриб чиқади ҳамда ахборот тизими ва ресурсини техник топшириқ талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида аризачига хабарнома юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Қуйидаги ҳолларда Марказ томонидан киберхавфсизлик субъектига ахборот тизими ва/ёки ресурси техник топшириқ талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш рад этилганлиги тўғрисида хабарнома юборилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 26-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киберхавфсизлик субъекти томонидан тақдим этилган маълумотлар бўйича ахборот тизими ёки ресурсига масофадан кириш имкони бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник топшириқда белгиланган қуйи тизим ва модуллар ахборот тизими ёки ресурсида тўлиқ мавжуд бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник топшириқ киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказилмаганда ёки у экспертизадан ўтказилган техник топшириққа мувофиқ бўлмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Киберхавфсизлик субъекти хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда экспертизадан ўтказиш учун такроран ариза бериши мумкин. Бунда, такроран берилган ариза Марказ томонидан ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Мазкур Низомнинг 28-бандида кўрсатилган техник топшириқ талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказишни рад этиш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, Марказ киберхавфсизлик субъектига экспертиза ўтказиш тўғрисида хабарнома юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ахборот тизими ва ресурсларини техник топшириқ талабларига мувофиқлик юзасидан экспертиза Марказ томонидан экспертиза ўтказиш тўғрисида хабарнома юборилган кундан бошлаб 60 иш куни ичида ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Экспертизадан ўтказишда ахборот тизими ва ресурслари техник топшириқда белгиланган техник талаблар асосида ишлаб чиқилганлиги текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Экспертиза натижалари бўйича эксперт хулосаси расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ахборот тизими ва ресурслари техник топшириқда белгиланган техник талабларга мувофиқ бўлса, Марказ томонидан ахборот тизими ёки ресурсини техник топшириқ талабларига мувофиқлиги юзасидан ижобий эксперт хулосаси расмийлаштирилади ва 3 иш куни ичида киберхавфсизлик субъектига тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ахборот тизими ёки ресурслари мазкур Низомнинг 31-бандида белгиланган талабларга номувофиқ бўлса, Марказ томонидан ахборот тизими ёхуд ресурсининг техник топшириқ талабларига номувофиқлиги тўғрисида салбий эксперт хулосаси расмийлаштирилади ҳамда унда ахборот тизими ёки ресурсининг техник топшириқ талабларига номувофиқлиги асослари кўрсатилади. Эксперт хулосаси имзоланган кундан бошлаб 3 иш куни ичида киберхавфсизлик субъектига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ томонидан ахборот тизимлари ва ресурсларини техник топшириқ талабларига номувофиқлиги тўғрисида салбий эксперт хулосаси берилганда, киберхавфсизлик субъекти экспертизадан ўтказиш учун такроран ариза тақдим этиши мумкин. Бунда, такроран берилган ариза бўйича ахборот тизими ва ресурси ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда экспертизадан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Эксперт хулосасида экспертиза ўтказишнинг асоси ва предмети, экспертиза ўтказилган муддатлар, ахборот тизими ёки ресурси бўйича умумий маълумотлар ҳамда экспертиза ўтказиш натижалари қисқача баён этилади. Экспертиза хулосасига ахборотни ҳимоя қилиш чораларини кўриш бўйича тавсиялар ва бошқа маълумотлар илова қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Экспертиза хулосаси Марказ директори ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ахборот тизими ёки ресурсига функционал ўзгартиришлар киритилса, шу жумладан янги версияда ишлаб чиқилса ёки унга қўшимча функциялар қўшилса, киберхавфсизлик субъекти 10 иш куни ичида ахборот тизими ёки ресурсининг ўзгартирилган қисмини мазкур ўзгартиришлар киритишга асос бўлган техник топшириқ талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш учун Марказга тақдим этиши лозим. Бунда, экспертиза ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ахборот тизимлари ва ресурсларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ахборот тизими ва ресурсларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш мазкур Низомнинг 6-иловасида кўрсатилган схема асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизани ўтказиш учун ариза киберхавфсизлик субъектлари томонидан Марказга мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага қуйидаги маълумотлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизими ёки ресурсини локал компьютерда ишга тушириш учун зарур бўлган манба кодининг ҳажми (мегабайтда (МБ) кўрсатилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизими ёки ресурсининг модуллари сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизими ёки ресурсидаги роллар сони (масалан, оператор, модератор, фойдаланувчи);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизими ёки ресурси маълумотлар базасининг ҳажми (мегабайтда (МБ) кўрсатилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизими ёки ресурсининг маълумотлар базасидаги жадваллар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизими ёки ресурсига интеграция қилинадиган (қилинган) бошқа ахборот тизимлари ва ресурслари сони ҳамда тавсифловчи маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник ҳужжатлар тўплами, шу жумладан техник топшириқ, қўлланмалар ва бошқалар (зарурат мавжуд бўлса).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конфиденциал маълумотларни қайта ишлашга мўлжалланган ахборот тизимлари ва ресурслари учун ушбу ахборот тизими ва ресурсини локал компьютерда ишга тушириш учун зарур бўлган манба коди талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Марказ ариза келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни ичида тақдим этилган ариза ва унга иловаларни кўриб чиқади ҳамда ахборот тизими ёки ресурсини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида аризачига хабарнома юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Киберхавфсизлик субъекти томонидан мазкур Низомнинг 39-бандида кўрсатилган маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганда, Марказ томонидан ахборот тизими ва ресурсини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказишни рад этиш тўғрисида хабарнома юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Киберхавфсизлик субъекти хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда экспертизадан ўтказиш учун такроран ариза бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Мазкур Низомнинг 41-бандида кўрсатилган киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказишни рад этиш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, Марказ киберхавфсизлик субъектига экспертиза ўтказиш тўғрисида хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризачи экспертиза ўтказиш учун зарурий дастурий ва/ёки техник воситалар ҳамда уларга тегишли бўлган ҳужжатлар билан Марказни таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ахборот тизими ёки ресурсини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизани ўтказиш муддати ахборот тизими ёки ресурсининг мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда Марказ ва киберхавфсизлик субъектининг келишувига мувофиқ белгиланади, бироқ ушбу муддат экспертиза ўтказиш тўғрисида хабарнома юборилган кундан бошлаб 60 иш кунидан ошмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Экспертиза натижалари бўйича эксперт хулосаси расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Экспертизадан ўтказишда ахборот тизими ёки ресурсини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги, шу жумладан ахборот хавфсизлиги заифликлари, ахборот тизими ёхуд ресурси администратори томонидан йўл қўйилган хатоликлар, ахборот тизими ёки ресурси доирасида жорий этилган заиф дастурий таъминотлар ва бошқа ҳолатлар текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Ахборот тизими ва ресурслари киберхавфсизлик талабларига мувофиқ бўлса, Марказ томонидан ахборот тизими ёки ресурсини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан ижобий эксперт хулосаси расмийлаштирилади ва 3 иш куни ичида киберхавфсизлик субъектига тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Ахборот тизимлари ёки ресурслари мазкур Низомнинг 45-бандида белгиланган талабларга номувофиқ бўлса, Марказ томонидан ахборот тизими ёхуд ресурси киберхавфсизлик талабларига номувофиқлиги тўғрисида ҳисобот тузилади ва унда киберхавфсизлик талабларига номувофиқлик ҳолатлари, уларнинг оқибатлари ва уларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар назарда тутилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Киберхавфсизлик субъекти ҳисоботда кўрсатилган номувофиқликларни бартараф этиб, Марказга 20 иш куни ичида қайта экспертиза ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин. Бунда, Марказ томонидан қайта экспертиза 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Киберхавфсизлик субъекти томонидан 20 иш куни ортиқ муддатда тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда кўриб чиқилади ва экспертизадан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Ахборот тизимлари ёки ресурсларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан эксперт хулосасида экспертиза ўтказишнинг асоси ва предмети, экспертиза ўтказилган муддатлар, ахборот тизими ёки ресурси бўйича умумий маълумотлар ҳамда экспертиза ўтказиш натижалари, ахборотни ҳимоя қилиш чораларини кўриш бўйича тавсиялар ва бошқа маълумотлар баён этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Эксперт хулосаси ва ҳисобот Марказ директори ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Ахборот тизими ёки ресурсига функционал ўзгартиришлар киритилса, шу жумладан янги версияда ишлаб чиқилса ёки унга қўшимча функциялар қўшилса, киберхавфсизлик субъекти 10 иш куни ичида ахборот тизими ёки ресурсини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш учун Марказга тақдим этиши лозим. Бунда, экспертиза ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Марказ ва унинг масъул ходимлари экспертиза ўтказиш жараёнида ўзларига маълум бўлиб қолган маълумотларнинг конфиденциаллигини таъминлаши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

 

Иштирокчи

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Киберхавфсизлик субъекти

 

Техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш учун аризани «Киберхавфсизлик маркази» ДУКга тақдим этиш.

 

ўз хоҳишига кўра

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

 

1. Ариза, тақдим этилган ҳужжатлар ва техник топшириқлар лойиҳаларини кўриб чиқиш.

2. Техник топшириқлар лойиҳалари белгиланган талабларга номувофиқ бўлган тақдирда, экспертиза ўтказишни рад этиш ҳақида хабарнома юбориш.

3. Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тўғрисида аризачига хабарнома юбориш.

 

10 иш куни

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Киберхавфсизлик субъекти

 

Техник топшириқлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш рад этилган тақдирда, аниқланган камчиликларни бартараф этиб экспертиза ўтказиш учун такроран ариза тақдим этиш.

 

ўз хоҳишига кўра

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

 

1. Техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш.

2. Техник топшириқлар лойиҳаларида камчиликлар аниқланганда, уларни бартараф этиш бўйича киберхавфсизлик субъектига хабарнома юбориш.

 

30 иш куни

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

Киберхавфсизлик субъекти

 

Техник топшириқда аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш ва экспертизани давом эттириш учун тақдим этиш.

 

30 иш куни

 

 

 

 

 

 

 

6-босқич

 

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

 

1. Техник топшириқ лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан эксперт хулосасини тақдим этиш.

2. Техник топшириқ лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан эксперт хулосаси беришни рад этиш.

 

3 иш куни

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш учун

АРИЗА
 

__________________________________________________________________

(Ариза берувчи ташкилотнинг номи)

Сиздан қуйидаги техник топшириқ(лар) лойиҳа(лар)ини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказишингизни сўрайди:

- _____________________________________________________________________________________________________;

(Техник топшириқ лойиҳасининг номи)

- _____________________________________________________________________________________________________;

(Техник топшириқ лойиҳасининг номи)

- _____________________________________________________________________________________________________.

(Техник топшириқ лойиҳасининг номи)

 

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

1) Техник топшириқ лойиҳаси;

2) Техник топшириқ лойиҳаси иловалари;

3) Лойиҳа бўйича тушунтириш хати.
 

Ташкилот раҳбари

(имзо)

(Ф.И.О.)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник топшириқлар лойиҳалари бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪЛУМОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Киберхавфсизлик субъектининг тўлиқ номи

 

2.

Техник топшириқни ишлаб чиқувчи ташкилотнинг тўлиқ номи

 

3.

Техник топшириқ хақида умумий маълумот

3.1.

Техник топшириқнинг номи

 

3.2.

Техник топшириқ версияси

 

3.3.

Техник топшириқнинг саҳифалари сони

 

4.

Техник топшириқ лойиҳасининг тури

4.1.

  • Ахборот тизимини яратиш
  • Ахборот тизимини ўзгартириш

5.

Ахборот тизими хақида маълумот

5.1.

Ахборот тизимининг тўлиқ номи

 

5.2.

Ахборот тизимининг версияси

 

5.3.

Ахборот тизими қуйи тизимларининг турлари

5.3.1.

  • Компьютер қурилмаси
  • Периферия қурилмалари

5.3.2.

  • Сервер қурилмаси
  • Маълумотларни сақлаш тизимлари

5.3.3.

  • Тармоқ қурилмаси
  • Хавфсизлик қурилмалари

5.3.4.

  • Тизимли дастурий таъминот
  • Амалий дастурий таъминот

5.3.5.

  • Маълумотлар базаси
  • Хавфсизлик бўйича дастурий таъминот

5.3.6.

  • Виртуаллаштириш тизими
  • Булутли хисоблашлар

5.3.7.

  • Почта сервери
  • SIP/VoIP

5.3.8.

  • Интернет-шлюз
  • VPN

5.3.9.

  • Домен контроллери
  • Корпоратив портал

5.3.10.

  • Ресурсларни бошқариш тизими
  • Лойиҳаларни бошқариш тизими

5.3.11.

  • Мижозлар билан ишлаш тизими
  • Веб-сайт/Веб илова

5.4.

Ахборот тизимини амалга ошириш тартиби

5.4.1.

  • Қурилмани харид қилиш
  • Дастурий таъминотни харид қилиш

5.4.2.

  • Хизматларни харид қилиш
  • Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш

5.4.3.

  • Ахборот инфратузилмасини қуриш
  • Тармоқ инфратузилмасини қуриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот тизими ва ресурсларини техник топшириқ талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
схемаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

 

Иштирокчи

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Киберхавфсизлик субъекти

 

Ахборот тизими ва ресурсларини техник топшириқ талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш учун аризани «Киберхавфсизлик маркази» ДУКга тақдим этиш.

 

ўз хоҳишига кўра

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

 

1. Ариза ва тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқиш.

2. Ахборот тизими ва ресурслари белгиланган талабларга номувофиқ бўлган тақдирда, экспертиза ўтказишни рад этиш ҳақида хабарнома юбориш.

3. Техник топшириқ талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тўғрисида аризачига хабарнома юбориш.

 

10 иш куни

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Киберхавфсизлик субъекти

 

Ахборот тизими ва ресурсларини экспертизадан ўтказиш рад этилган тақдирда, аниқланган камчиликларни бартараф этиб экспертиза ўтказиш учун такроран ариза тақдим этиш.

 

ўз хоҳишига кўра

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

 

Ахборот тизими ва ресурсларини техник топшириқ талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш.

 

60 иш куни

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

 

1. Ахборот тизими ва ресурсларини техник топшириқ талабларига мувофиқлиги юзасидан ижобий эксперт хулосани тақдим этиш.

2. Ахборот тизими ва ресурсларини техник топшириқ талабларига номувофиқлиги юзасидан салбий эксперт хулосани тақдим этиш.

 

3 иш куни

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ахборот тизими ва ресурсларини техник топшириқ талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш учун

АРИЗА


 

______________________________________________________________________

(Ташкилот номи)

Сиздан қуйидаги ахборот тизими ёки ресурс(лар)ини техник топшириқ талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказишингизни сўрайди:

___________________________________________________________________________________________________;

(Ахборот тизими ёки ресурсининг номи)

___________________________________________________________________________________________________;

(Ахборот тизими ёки ресурсининг номи)

___________________________________________________________________________________________________.

(Ахборот тизими ёки ресурсининг номи)


Ахборот тизими ёки ресурси тўғрисидаги маълумотлар:
 

Тўлиқ номи:

_______________________________

Қисқача номи:

_______________________________

Ишлаб чиқувчининг номи:

_______________________________

Аризачининг манзили ва алоқа рақамлари:

Манзил: 

_______________________________

Телефон:

_______________________________

Электрон почта манзили:

_______________________________



Ташкилот раҳбари



 

(имзо)



 

(Ф.И.О.)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот тизимлари ва ресурсларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

 

Иштирокчи

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Киберхавфсизлик субъекти

 

Ахборот тизими ва ресурсларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш учун аризани «Киберхавфсизлик маркази» ДУКга тақдим этиш

 

ўз хоҳишига кўра

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

 

1. Ариза ва тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқиш.

2. Ахборот тизими ва ресурслари тўғрисида тўлиқ тақдим этилмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганда, экспертиза ўтказишни рад этиш ҳақида хабарнома юбориш.

3. Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тўғрисида аризачига хабарнома юбориш.

 

3 иш куни

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Киберхавфсизлик субъекти

 

Ахборот тизими ва ресурсларини экспертизадан ўтказиш рад этилган тақдирда, аниқланган камчиликларни бартараф этиб экспертиза ўтказиш учун такроран ариза тақдим этиш.

 

ўз хоҳишига кўра

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

 

1. Ахборот тизими ва ресурсларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш.

2. Ахборот тизими ва ресурслари киберхавфсизлик талабларига номувофиқ бўлганда, бу ҳақда ҳисобот тузиш ва уни киберхавфсизлик субъектига юбориш.

 

60 иш куни

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

Киберхавфсизлик субъекти

 

Ахборот тизими ва ресурсларида аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш ва қайта экспертиза ўтказиш учун «Киберхавфсизлик маркази» ДУКга тақдим этиш.

 

20 иш куни

 

 

 

 

 

 

 

6-босқич

 

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

 

1. Қайта экспертиза ўтказиш учун тақдим этилган ахборот тизими ва ресурсларини экспертизадан ўтказиш.

2. Техник топшириқ лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан эксперт хулосасини тақдим этиш.

 

10 иш куни

 

3 иш куни

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ахборот тизими ёки ресурсини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш учун

АРИЗА


 

____________________________________________________________________________________________

____________________________________________________________________________________________

(Ташкилот номи, ариза берувчининг Ф.И.Ш.)

____________________________________________________________________________________________

____________________________________________________________________________________________

(ахборот тизимининг номи)

киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказишингизни сўраймиз.

Иловалар _____ варақда.

 

Ташкилот раҳбари

(имзо)

(Ф.И.О.)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2024 й., 10/24/3573/0934-сон; 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)