Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирининг
буйруғи
«UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 14 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1830-3]
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2008 йил 26 майдаги 155-сон буйруғи (рўйхат рақами 1830, 2008 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 26-27-сон, 255-модда) билан тасдиқланган «UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-иловаси 1.2-банди иккинчи хатбошисидаги «олий ўқув юртлари» деган сўзлар «олий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 5 ноябрь,
274-мҳ-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.11.2024 й., 10/24/1830-3/0918-сон)