Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
қарори
«Рус тили бўйича халқаро ташкилотни таъсис этиш тўғрисидаги Шартномани (Бишкек, 2023 йил 13 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 18 октябрь куни қабул қилинган «Рус тили бўйича халқаро ташкилотни таъсис этиш тўғрисидаги Шартномани (Бишкек, 2023 йил 13 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. «Рус тили бўйича халқаро ташкилотни таъсис этиш тўғрисидаги Шартномани (Бишкек, 2023 йил 13 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқуллансин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2024 йил 24 октябрь,
СҚ-1023-IV-сон