Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисидаги 132-сонли Конвенциясини (1970 йилда қайта кўриб чиқилган) (Женева, 1970 йил 24 июнь) ратификация қилиш ҳақида
Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 27 августда қабул қилинган
Сенат томонидан 2024 йил 24 октябрда маъқулланган
Сенат томонидан 2024 йил 24 октябрда маъқулланган
Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисидаги 132-сонли Конвенцияси (1970 йилда қайта кўриб чиқилган) (Женева, 1970 йил 24 июнь) куйидаги баёнотлар билан ратификация қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси Конвенция 3-моддасининг 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида ҳақ тўланадиган хар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календарь кундан иборат эканлигини маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конвенция 15-моддасининг 2-бандига мувофиқ Конвенция 15-моддаси 1-бандининг «а» ва «b» кичик бандларида кўрсатилган ходимларга нисбатан ушбу Конвенция бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олади».
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 7 ноябрь,
ЎРҚ-994-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2024 й., 03/24/994/0904-сон)