Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида»ги ҚЛ-1207-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
(«Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»)
(«Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 13 августда биринчи ўқишда қабул қилинган «Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги ҚЛ-1207-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини «Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда кўриб чиқишга доир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг таклифи маъқуллансин.
2. Мазкур қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 17 октябрь,
4981-IV-сон