Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Рус тили бўйича халқаро ташкилотни таъсис этиш тўғрисидаги Шартномани (Бишкек, 2023 йил 13 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-1245-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
«Рус тили бўйича халқаро ташкилотни таъсис этиш тўғрисидаги Шартномани (Бишкек, 2023 йил 13 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-1245-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 16 октябрда киритилган «Рус тили бўйича халқаро ташкилотни таъсис этиш тўғрисидаги Шартномани (Бишкек, 2023 йил 13 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-1245-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 17 октябрь,
4978-IV-сон