Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024 15.01.2004 йилдаги 24-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024
Ҳужжат 15.01.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш устидан давлат назоратини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, спирт, алкоголли маҳсулотлар ва акциз солиғи солинадиган товарларнинг бошқа турларини ишлаб чиқариш ва сотишни тартибга солиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан жиддий нуқсонлар ва камчиликлар мавжуд. Ўтказилган текширишлар спирт, алкоголли маҳсулотларни яширин ишлаб чиқариш, уларнинг ноқонуний айланиши ҳолатларига барҳам берилмаганлигини кўрсатмоқда. Ишлаб чиқарилаётган ва сотилаётган маҳсулотнинг сифати белгиланган техник шартлар ва стандартларга мувофиқ эмас. Алкоголли маҳсулотлар ва акциз солиғи солинадиган бошқа маҳсулотлар савдо қоидалари қўпол равишда бузилган ҳолда сотилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқараётган корхоналар фаолияти устидан зарур назоратни таъминламаяпти, бунинг натижасида ҳисобга олинмаган маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишнинг, бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга маблағларнинг тегишли равишда тўлиқ тушмаслигининг кўплаб ҳолатлари аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спирт ва алкоголли маҳсулотларнинг республикага контрабанда йўли билан олиб келиниши ва сотилишига барҳам бериш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ниҳоятда қониқарсиз иш олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буларнинг барчаси давлатнинг манфаатларига сезиларли иқтисодий зарар етказмоқда, кишиларнинг саломатлигини хавф остига қўймоқда, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини камситмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини кучайтириш, алкоголли маҳсулотлар ноқонуний ишлаб чиқарилиши, сифатсиз ва контрабанда йўли билан олиб келинган алкоголли маҳсулотлар сотилишига йўл қўйилмаслиги учун назоратни кучайтириш, бюджетга даромадлар тўлиқ тушушини таъминлаш ва ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Молия вазири (Нурмуродов), Давлат солиқ қўмитаси раиси (Сайфиддинов), Давлат божхона қўмитаси раиси (Парпиев), «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси раисига (Аюпов) спирт ва алкоголли маҳсулотлар ноқонуний ишлаб чиқарилиши, контрабанда йўли билан олиб келиниши, сифатсиз маҳсулот сотилишига йўл қўйилмаслиги, алкоголли маҳсулотлар айланишидан солиқ тўловлари тўлиқ ва ўз вақтида тушиши учун шахсан жавобгар эканликлари қатъий кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши, сотилиши ва айланиши устидан қаттиқ назоратни таъминлаш, биринчи навбатда, бунга бевосита алоқадор бўлган барча тузилмаларнинг жавобгарлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида таклифлар киритсинлар, бунда кўрсатиб ўтилган маҳсулот давлат монополияси объекти эканлиги назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия (К.С. Исмоилов) 10 кун муддатда Комиссия тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор тузилмалар билан биргаликда янги календарь йилга Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлашда жорий йилнинг 1 ноябридан кечикмай этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш балансини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини ҳуқуқи учун аризаларни кўриб чиқиш ва лицензия беришда Вазирлар Маҳкамасининг кўрсатиб ўтилган Комиссияси этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишнинг ҳар йили тасдиқланадиган баланси параметрларига қатъий амал қилишга мажбурдир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ҳар бир турига, уларни ишлаб чиқаришнинг аниқ ҳажми кўрсатилган ҳолда алоҳида берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганда, шунингдек этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш даражаси лицензияда кўрсатилган ҳажмларда таъминланмаганда, уч ой ва ундан кўп ой мобайнида бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар бўйича муддатида тўланмаган қарзлар мавжуд бўлганда, сифатсиз спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ва сотилиши аниқланганда лицензиянинг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси 2004 йил 1 мартгача Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини танқидий ўрганиб чиқсин ва мазкур қарор билан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқ этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларни қайта расмийлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, 2004 йил 1 мартгача лицензияларни қайта расмийлаштирмаган корхоналарнинг илгари берилган лицензиялари бекор қилинади ҳамда улар этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти спирт ва алкоголли маҳсулотлар ноқонуний ишлаб чиқарилиши, контрабанда йўли билан олиб келиниши ва сотилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар ҳамда уларни аниқлаш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрсинлар. Амалга оширилаётган ишларнинг натижалари тўғрисида йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзстандарт» агентлиги тегишли идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда республикада етиштирилаётган буғдойнинг навлари ва классларидан келиб чиқиб хом ашё сарфининг ва этил спирти чиқишининг ягона нормаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 2004 йил 1 январдан бошлаб алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи 3-иловага мувофиқ корхоналарда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари лавозими жорий этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга бириктирилган молия инспекторлари фаолияти устидан назоратни кучайтирсин ва 2004 йил 10 февралгача уларни аттестациядан ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси ва «Ўзспиртсаноат» акциядорлик компанияси икки ҳафта муддатда этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар паспорти шаклини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссиясига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва баъзиларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ҳукумат қарорларига мазкур қарорга мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳужжатлари мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А. Худайбергенов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 15 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 15 январдаги
24-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар
ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Исмоилов К.С. ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари, комиссия раиси‎
Усмонов М.З.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари‎
Нурмуродов М.Б. ‎ —‎‎ Молия вазири ‎
Сайфитдинов Ж.Б.‎ —‎‎ Давлат солиқ қўмитаси раиси ‎
Парпиев Б.Р. ‎ —‎‎ Давлат божхона қўмитаси раиси ‎
Саидова Г.К. ‎ —‎‎ Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари ‎
Бўриев Р.А. ‎ —‎‎ «Ўзстандарт» агентлигининг бош директори ‎
Аюпов А.М. ‎ —‎‎ «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси раиси ‎
лавозимига кўра‎ —‎‎ «Ўзспиртсаноат» акциядорлик компанияси раиси‎
Ёқубов З.‎ —‎ «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компаниясининг махсус инспекторлик бўлими бошлиғи ‎
Обидов М.Х.‎ —‎ Вазирлар Маҳкамасининг бош мутахассиси, комиссиянинг масъул котиби ‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функциялар зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 15 январдаги 24-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) озиқ-овқат спирти, тозаланган спирт, шу жумладан узум ва мева-резавор мевадан тайёрланган спирт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) узум ва мева-резавор мевадан тайёрланган хом ашё спирти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) коньяк ва кальвадос спирти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) узум ва мева-резавор мевадан тайёрланган виноматериаллар (тозаланган ва тозаланмаган), шунингдек ғалладан тайёрланган ярим тайёр спиртли маҳсулотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) узум ва мева-резавор мевадан ва ярим тайёр спиртли маҳсулотлардан тайёрланган винолар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари, бальзамлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) коньяклар (брендилар) ва кальвадослар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) шампан виноси, кўпикланадиган ва газлаштирилган винолар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) даражаси паст (пиводан ташқари) ва ўткир спиртли ичимликлар, дамламалар ва ликёрлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) вино ичимликлари: ўткирлиги 4 ҳажмли фоиздан 8 ҳажмли фоизгача бўлган паст даражали ичимликлар, ўткирлиги 9 ҳажмли фоиздан 28 ҳажмли фоизгача бўлган ўткир ичимликларни саноат асосида ишлаб чиқариш фаолияти лицензияланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган ҳар бир маҳсулот турини ишлаб чиқаришга алоҳида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия 5 йил муддатга берилади. Лицензия 5 йилдан кам муддатга фақат лицензия талабгорининг аризасига кўра берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Лицензияларни бериш ва бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш, тўхтатиб туриш ва узайтириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия фаолияти Комиссия томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларни қабул қилиш, улар юзасидан эксперт хулосаси ва Комиссия қарорларлари лойиҳаларини тайёрлаш, лицензияларни расмийлаштириш, қайта расмийлаштириш ва бериш, лицензиялар реестрини юритиш, лицензия битимини тузиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш учун Комиссия ҳузурида «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси, «Ўзспиртсаноат» акциядорлик компанияси ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари мутахассисларидан ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб аталади) тузилади. Ишчи гуруҳ фаолиятига Комиссиянинг масъул котиби раҳбарлик қилади. Ишчи гуруҳнинг шахсий таркиби Комиссия томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Лицензия талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишдаги лицензия талабларига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасидаги қонун ҳужжатларига мажбурий риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш хавфсизлигини, техника хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талаблари ва нормаларини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган зарур гувоҳномалар, сертификатлар ва бошқа ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотнинг ҳар бир тури бўйича стандартлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси ёки «Ўзспиртсаноат» акциядорлик компанияси томонидан тасдиқланган технология йўриқномаларининг мавжуд бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида тегишли малакага эга бўлган камида икки мутахассиснинг мавжуд бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий-техника базаси ва технология асбоб-ускуналарининг белгиланган норматив-техник талабларга мувофиқ бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спирт ва алкоголли маҳсулотларни лицензия олишда кўрсатилган ҳажмларда ишлаб чиқариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Лицензия беришда ва унинг амал қилиш муддатини узайтиришда, шунингдек спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга давлат монополиясини белгиловчи ҳамда мазкур Низомнинг III бўлимида назарда тутилган шартлар ҳам ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Лицензия бериш (унинг амал қилиш муддатини узайтириш) учун зарур шартлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Илгари тегишли маҳсулот турини ишлаб чиқаришга лицензия олмаган лицензия талабгорларига лицензия бериш қуйидаги шартларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) янги календарь йил учун Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан манфаатдор тузилмалар билан биргаликда ҳар йили ишлаб чиқиладиган параметрларга ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланиш балансларига қатъий риоя қилишдан келиб чиққан ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқариш қувватларини қуриш ва ишга тушириш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади, Вазирлик этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланиш балансидан келиб чиққан ҳолда этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича таклиф этилаётган қувватларнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ароқ, ликёр-ароқ маҳсулотлари ва вино лицензия талабгори томонидан лицензия олишда кўрсатилган, йиллар бўйича тақсимлангандан кам бўлмаган ҳажмда ишлаб чиқарилади. Бунда ишлаб чиқариш ҳажми лицензия талабгори томонидан ишлаб чиқариш қувватидан, ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар учун — абсолют алкоголга қайта ҳисоблаганда йилига 20 минг декалитр ва ундан ортиқ, вино қуювчи ихтисослаштирилган корхоналар учун — йилига 60 минг декалитр ва ундан ортиқ вино оборотидан келиб чиққан ҳолда кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) технология ва технология линиялари, асбоб-ускуналар, ишлаб чиқариш лабораторияси ва унинг жиҳозланиши, чиқарилаётган маҳсулот сифати давлат стандартлари талабларига мувофиқ бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) технология линиялари ва асбоб-ускуналар гигиена сертификатига эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) корхоналарнинг ишлаб чиқариш лабораториялари зарур асбоб-ускуналар, приборлар, кимёвий реактивлар билан жиҳозланган ва давлат стандартларида назарда тутилган барча зарур физик-кимёвий, микробиологик ва бошқа кўрсаткичларни анализ қилиш имконини берувчи синов усулларига доир норматив-техник ҳужжатлар билан таъминланган бўлиши керак. Ишлаб чиқариш лабораториялари «Ўзстандарт» агентлиги органлари томонидан аттестациядан ўтказилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтиришда мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган шартлар билан бир қаторда қуйидаги шартлар ҳам ҳисобга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) илгари берилган лицензиянинг амал қилиш даврида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари, шу жумладан Низомнинг ушбу бўлимида назарда тутилган талаблар ва шартлар бузилмаган бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) корхоналардаги мавжуд ишлаб чиқариш цехлари, участкалари ва филиаллари белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши, технология йўриқномаларига, давлат стандартларига ва бошқа норматив ҳужжатларга эга бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ишлаб чиқарилаётган маҳсулот «Ўзстандарт» агентлигининг аккредитация қилинган органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатига эга бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) алкоголли ичимликлар ишлаб чиқараётган лицензиатлар мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан камида 60 фоиз фойдаланилишини таъминлаши керак, ишлаб чиқариш қувватлари лицензиатга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра фойдаланилмаган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) чиқарилаётган маҳсулот намуналари ҳар чоракда чиқарилаётган маҳсулотнинг стандартлар талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса олиш учун «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компаниясининг Республика марказий дегустация комиссиясига тақдим этилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) лицензиатнинг илгари берилган лицензиянинг амал қилиши даврида бюджетга ва давлат мақсадли фондларига тўловлар бўйича қарзлари бўлмаслиги керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) фаолият даврида лицензиат маънавий ва жисмоний эскирган асбоб-ускуналарни модернизация қилинган янги, чиқарилаётган маҳсулот сифатини яхшиловчи асбоб-ускуналарга босқичма-босқич алмаштирилишини таъминлаган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, лицензияланаётган фаолият тури (ёхуд унинг бир қисми) ва ушбу фаолият тури амалга ошириладиган муддат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича таклиф этилаётган қувватларни фойдаланишга топширишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган талабларга мувофиқ ишлаб чиқариш учун зарур шарт-шароитларнинг мавжудлиги тўғрисида «Ўзстандарт» агентлиги (унинг ҳудудий бошқармалари)нинг «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси билан биргаликда берилган хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгорининг йиғимни тўлаганини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш лабораториясининг «Ўзстандарт» агентлиги органларида аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария-эпидемиология назорати органларининг маҳсулотнинг, ишлаб чиқариш шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси, шунингдек технология асбоб-ускуналарининг гигиена сертификатлари нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳудудий органларининг ишлаб чиқаришнинг меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин назорати органларининг ишлаб чиқаришнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ органининг бюджетга ва давлат мақсадли фондларига тўловлар бўйича қарзлар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаси (лицензиянинг амал қилиш муддати узайтирилганда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонанинг Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси томонидан белгиланадиган шакл бўйича паспорти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ҳужжатлар лицензияловчи органга лицензия талабгори томонидан бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатлар ишчи гуруҳ раҳбари томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Аризани кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризани кўриб чиққанлик учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш мазкур Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳ ариза олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар юзасидан эксперт хулосаси тайёрлайди ҳамда лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни Комиссияга тегишли қарор протоколи лойиҳаси билан бирга тақдим этади. Бунда ишчи гуруҳ зарурият бўлганда, жойларга бориб ёки давлат тегишли органлари мутахассисларини жалб этиб ишлаб чиқариш шарт-шароитларининг кўриб чиқиш учун тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқлигини текширишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ишчи гуруҳнинг таклифи олинган кундан кейин ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор протоколини тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси томонидан имзоланади. Зарур ҳолларда Комиссия қарори сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Кўрсатиб ўтилган Комиссия этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ҳамда лицензия беришда этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш балансининг ҳар йили тасдиқланадиган параметрларига қатъий амал қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ишчи гуруҳ лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия бериш ҳақида қарор қилингани тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия шартномаси юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия битими лицензияловчи орган ва лицензиат ўртасида тузилади, унда қуйидагилар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томонларнинг реквизитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилишига лицензия берилаётган аниқ фаолият турининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиянинг амал қилиш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини ишчи гуруҳ томонидан назорат қилиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа зарур маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади. Лицензия битимини лицензияловчи орган номидан ишчи гуруҳ раҳбари имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Лицензиялар ишчи гуруҳ томонидан белгиланган намунадаги бланкаларда расмийлаштирилади ва Комиссия раиси томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия бланкаларини тайёрлаш, уларни ҳисобга олиш, сақлаш ва расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 2 майдаги 200-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек ишчи гуруҳнинг мансабдор шахси хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ишчи гуруҳ ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин уч кун мобайнида улар юзасидан Комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун эксперт хулосаси тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ишчи гуруҳнинг таклифи олингандан кейин етти кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор протоколини тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия талабгорлари аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликат бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Лицензияни қайта расмийлаштиришда ишчи гуруҳ лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш ишчи гуруҳ томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг банкдаги ҳисоб махсус рақамига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензиатнинг аризасига кўра амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин. Бунда лицензиат оммавий ахборот воситаларида йўқолган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида хабар бериши, шунингдек хабарни лицензияловчи органга тақдим этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия дубликатини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат ишчи гуруҳ томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда ишчи гуруҳ ўз ваколатлари доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиатнинг уларга риоя этишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида Комиссияга кўриб чиқиш учун таклиф киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиясиз амалга оширишнинг аниқланган ҳоллари тўғрисидаги материалларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўриш учун белгиланган тартибда солиқ органларига юбориш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида ишчи гуруҳ томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш учун Комиссия ёки ишчи гуруҳ қарорига биноан «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси инспекторлари ва давлат бошқа органлари вакиллари жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22—24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
этил спирти ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш даражасини лицензия олиш вақтида кўрсатилган ҳажмларда таъминламаганда ҳамда у ушбу Низомнинг 9-банди «в» кичик бандида назарда тутилган даражадан паст бўлганда — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги хулосасига биноан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой ва ундан кўп вақт ой мобайнида бюджетга ва давлат мақсадли фондларига муддати ўтиб кетган тўловлар мавжуд бўлганда — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги хулосасига биноан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сифатсиз спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарилгани ёки сотилгани аниқланганда — «Ўзстандарт» агентлиги хулосасига биноан лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияловчи орган қарорининг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Лицензиялар реестри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ишчи гуруҳ лицензиялар реестрини юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкдаги ҳисоб рақами ва солиқ тўловчининг идентификация рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензияларнинг берилган санаси ва тартиб рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензияларнинг амал қилиш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилишига лицензия берилаётган маҳсулот номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дубликат бериш асослари ва санаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Лицензиялар реестридаги мавжуд маълумот юридик ва жисмоний шахсларнинг у билан танишиши учун очиқ ҳисобланади, улар ҳақини тўлаган ҳолда аниқ лицензиатлар ҳақида лицензиялар реестридан кўчирма тарзида маълумот олишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиялар реестридан маълумот берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдоридаги тўлов лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиялар реестридан маълумотлар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига бепул берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Х. Давлат божини тўлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низом 2-бандининг «а», «в», «е» ва «ж» кичик бандларида назарда тутилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга — энг кам ойлик иш ҳақининг 200 баравари миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низом 2-бандининг «б», «д», «з», «и» ва «к» кичик бандларида назарда тутилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга — энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низом 2-бандининг «г» кичик бандида назарда тутилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиялар берганлик учун давлат божи маблағлари республика бюджетига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш схемаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 15 январдаги 24-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспектори лавозими жорий этиладиган алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р‎

Корхоналарнинг
‎номи‎

Жойлашган жойи
‎(минтақа)‎

1.‎

«Бўстон» очиқ акциядорлик жамияти ‎ Қорақалпоғистон
‎Республикаси‎

2.‎

«Навигул» қўшма корхонаси ‎ Андижон вилояти‎

3.‎

«Дача» ёпиқ акциядорлик жамияти‎ Андижон вилояти‎

4.‎

«Нур» шўъба корхонаси‎ Бухоро вилояти‎

5.‎

«Ғаллаорол-Белогорск» қўшма корхонаси‎ Жиззах вилояти‎

6.‎

М.Улуғбек номидаги очиқ акциядорлик жамияти ‎ Самарқанд вилояти‎

7.‎

«Боғизағон» очиқ акциядорлик жамияти ‎ Самарқанд вилояти‎

8.‎

«Олтинсой шароб» очиқ акциядорлик жамияти ‎ Сурхондарё вилояти

9.‎

«Карвон» қўшма корхонаси‎ Тошкент вилояти‎

10.‎

«Афсар ЛТД» қўшма корхонаси‎ Тошкент вилояти‎

11.‎

«Ҳамкор-Осиё" қўшма корхонаси‎ Тошкент вилояти‎

12.‎

«Бону-Голдинг» қўшма корхонаси‎ Тошкент вилояти‎

13.‎

«ГМХ Заркент» қўшма корхонаси‎ Тошкент вилояти‎

14.‎

«Фар-Итал» қўшма корхонаси‎ Тошкент вилояти‎

15.‎

«Меҳнат» агрофирмаси‎ Тошкент вилояти‎

16.‎

«Матонат» масъулияти чекланган жамияти‎ Тошкент вилояти‎

17.‎

«Асл-Биллур» қўшма корхонаси‎ Тошкент шаҳри‎

18.‎

«Элсун-шароб» қўшма корхонаси‎ Тошкент шаҳри‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*‎Изоҳ.‎ ‎Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 ноябрдаги 418-сон қарорининг 1-банди ва 1999 йил 5 январдаги 2-сон қарорининг 7-банди билан спирт ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи 27 корхонада Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари лавозими жорий этилган. ‎‎‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 15 январдаги 24-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Ҳукуматнинг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришга давлат монополиясини жорий этиш тўғрисида»ги Фармонини бажаришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 14 августдаги 398-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 8-сон, 28-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат назоратини мустаҳкамлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 5 январдаги 2-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 1-сон, 2-модда) 1-4-бандлари, шунингдек қарорга 1, 2 ва 5-иловалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат комиссияларини ташкил этиш масалалари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш, қўшимчалар киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида» 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сон қарорига 1-илова 16-бандининг учинчи—еттинчи хатбоши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан ташкил этилган комиссиялар ва кенгашлар таркибини тасдиқлаш ҳақида» 2000 йил 30 сентябрдаги 374-сон қарорига 9-илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2003 йил 13 январдаги 14-сон қарорига илованинг 11-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 5-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 17 январдаги 13-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификация агентлиги ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 11-банднинг ўнинчи хатбошидаги «спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотишга берилган лицензияларни бекор қилиш» сўзлари «этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки уни бекор қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Низом қуйидаги мазмундаги 14-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«14. Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси билан белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қилади. Комиссия ёки ишчи гуруҳ қарорига кўра Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси инспекторлари лицензия талаблари ва шартларига лицензиатлар томонидан риоя этилишини текширишга жалб қилиниши мумкин».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 30-модда; 2005 й., 52-сон, 391-модда; 2006 й., 27-сон, 250-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.04.2019 й., 09/19/348/3006-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/402/0618-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)