Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Олий таълим муассасалари ва уларнинг қошида «спин-офф» тажриба ишлаб чиқариш корхоналарини самарали ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. Шариповнинг жавоби ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Олий таълим муассасалари ва уларнинг қошида «спин-офф» тажриба ишлаб чиқариш корхоналарини самарали ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. Шарипов томонидан юборилган ёзма жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 15 октябрь,
4970-IV-сон