Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Яйлов ерларидан самарали фойдаланиш, уларда озуқабоп экинларни етиштириш ҳамда пиллачилик соҳасини ривожлантириш мақсадида янги тутзорларни барпо этиш, шунингдек соҳада кластер тизими асосида иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири И. Абдурахмоновнинг жавоби ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Яйлов ерларидан самарали фойдаланиш, уларда озуқабоп экинларни етиштириш ҳамда пиллачилик соҳасини ривожлантириш мақсадида янги тутзорларни барпо этиш, шунингдек соҳада кластер тизими асосида иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири И. Абдурахмонов томонидан юборилган ёзма жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 15 октябрь,
4969-IV-сон