Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
ҚЛ-1227 ва ҚЛ-1239-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Иккинчи ўқишда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1227-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ҳамда «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8 ва 9-моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1239-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида» деган янги ном билан битта қонун лойиҳасига бирлаштирилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 15 октябрь,
4967-IV-сон