Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8 ва 9-моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1239-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8 ва 9-моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1239-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 8 октябрда киритилган «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8 ва 9-моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1239-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 14 октябрь,
4918-IV-сон