Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Нодавлат умумий ўрта таълим жараёнига тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1230-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Нодавлат умумий ўрта таълим жараёнига тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1230-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 15 октябрь,
4953-IV-сон