Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Нодавлат умумий ўрта таълим жараёнига тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1230-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 24 сентябрда киритилган «Нодавлат умумий ўрта таълим жараёнига тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1230-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси келиб тушган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини маромига етказсин ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 15 октябрь,
4952-IV-сон