Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Нодавлат умумий ўрта таълим жараёнига тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1230-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
«Нодавлат умумий ўрта таълим жараёнига тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1230-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 24 сентябрда киритилган «Нодавлат умумий ўрта таълим жараёнига тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1230-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 14 октябрь,
4909-IV-сон