Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Рус тили бўйича халқаро ташкилотни таъсис этиш тўғрисидаги Шартномани (Бишкек, 2023 йил 13 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-1245-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 16 октябрда киритилган «Рус тили бўйича халқаро ташкилотни таъсис этиш тўғрисидаги Шартномани (Бишкек, 2023 йил 13 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-1245-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 18 октябрь,
4999-IV-сон