Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жонли ижро санъатини янада ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1237-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
(«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жонли ижро санъатини янада ривожлантиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»)
(«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жонли ижро санъатини янада ривожлантиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жонли ижро санъатини янада ривожлантиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1237-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жонли ижро санъатини янада ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 18 октябрь,
4997-IV-сон