Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги ҚЛ-1200-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
(«Экологик экспертиза ва атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тўғрисида»)
(«Экологик экспертиза ва атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Экологик экспертиза ва атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тўғрисида»ги ҚЛ-1200-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 18 октябрь,
4989-IV-сон