14.10.2024 йилдаги 4936-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 14.10.2024 йилдаги 4936-IV-сон
Кучга кириш санаси
14.10.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2024 йил тўққиз ойидаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) 2024 йил тўққиз ойидаги фаолияти тўғрисидаги ахборотини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши таъкидлайдики, Қўмита томонидан иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, фан-техника, таълим, туризм, маданият, спорт ва миллий архив иши каби қатор соҳалардаги муносабатларни тартибга солишга доир қонунчилик ҳужжатлари ижросини доимий назорат қилиш, сайловчилар билан мунтазам мулоқот ўрнатиш борасида муайян ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, ҳисобот даврида мамлакатимизда илм-фан ва илмий фаолият, таълим, маданият ва спорт масалалари соҳаларини такомиллаштиришнинг ҳуқуқий асосларини яратишга қаратилган 6 та қонун лойиҳаси кўриб чиқилиб, шундан 5 таси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) томонидан қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун лойиҳаларини маромига етказиш ҳамда уларнинг ҳар жиҳатдан пишиқ ва мукаммал бўлишини таъминлаш мақсадида қўмита масъул бўлган қонун лойиҳалари муҳокамаси бўйича жами 10 та ишчи гуруҳ ва 1 та экспертлар гуруҳи йиғилишлари ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Қўмита томонидан жами 5 та назорат-таҳлил тадбири ташкил этилган. Улардан 4 таси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитишга, 1 таси қонун ва қонуности ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолатини ўрганишга оид тадбирлардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек Қўмита ташаббуси билан жорий йилнинг 21 май куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари — Мактабгача таълим агентлиги директори А. Шинга «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш мақсадида мактабгача таълим ташкилотларини малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, замонавий таълим дастурлари ва технологияларни татбиқ этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида» ҳамда 27 август куни Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. Шариповга «Олий таълим муассасалари ва уларнинг қошида «спин-офф» тажриба ишлаб чиқариш корхоналарини самарали ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўровлари юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда Қўмита томонидан қонун лойиҳалари муҳокамасига, мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга, фан-техника, таълим, туризм, маданият, спорт ва миллий архив иши соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятини сайловчиларга тушунтиришга, тегишли тармоқ ва соҳалардаги мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга қаратилган 3 та давра суҳбати, 2 та семинар, 2 та маънавий-маърифий тадбир ва 1 та матбуот анжумани ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита аъзолари номига жисмоний ва юридик шахслардан келган жами 354 та мурожаат «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ белгиланган тартибда кўриб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш, назорат-таҳлил тадбирлари якунлари ҳамда Қўмита масъуллигида кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаларининг мазмун-моҳиятини аҳолига мунтазам равишда етказиб бориш мақсадида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 1 936 марта чиқиш қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга ўтган даврда амалга оширилган ишлар таҳлили Қўмита ўз фаолиятини самарали ташкил этишда эътибор қаратилиши лозим бўлган айрим масалалар мавжудлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, янгиланган Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан келиб чиққан ҳолда, Қўмита масъул бўлган қонунларни инвентаризациядан ўтказиши, унинг якуни бўйича таклифларни тайёрлаши ва экспертлар гуруҳининг мажлисларида муҳокама қилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ўз масъуллигида кўриб чиқилган ва қабул қилинган қонунларни мониторинг қилгани ҳолда уларда белгиланган қонуности ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилиниши борасида вазирлик ва ташкилотларнинг масъулиятини оширишга қаратилган ишларини янада кучайтириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соҳага оид қонунлар бўйича халқаро тажрибани ўрганиш, қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва маромига етказиш борасидаги ишларга кенг жамоатчиликни, соҳа мутахассисларини ва экспертларни доимий равишда жалб этиш, бу борада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти билан ҳамкорликни кучайтириш мақсадга мувофиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари Қўмита ўз фаолияти йўналишидан келиб чиқиб, амалдаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан асослантирилган таклифларни тайёрлаши ва уларни қонунларда акс эттириш бўйича ташаббус билан чиқиш борасидаги ишларни самарали ташкил этиши талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, давлат дастурлари ҳамда Қонунчилик палатаси қарорларида назарда тутилган Қўмита фаолиятига тааллуқли бўлган масалаларнинг ижро этилиши устидан таъсирчан парламент назоратини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиш муҳим аҳамиятга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмитанинг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш соҳасидаги, қонун лойиҳалари ва назорат-таҳлил тадбирларининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш борасидаги фаолиятини тизимли ташкил этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2024 йил тўққиз ойидаги фаолияти тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва маромига етказишда, назорат-таҳлил тадбирларини ўтказишда доимий равишда кенг жамоатчиликни, соҳа мутахассисларини ва экспертларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг Қўмитага юборилган мурожаатларида кўтарилаётган долзарб муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш, уларнинг юзага келиш сабабларини ўрганиш, кўтарилган масалаларга тўлиқ ечим топиш борасида тегишли давлат органлари томонидан кўрилаётган чоралар устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолатининг доимий мониторингини юритиш ва мониторинг натижаларини Қўмитада муҳокама қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сонли Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлашда ўз фаолият йўналишига алоқадор вазирлик ва идораларнинг масъулиятини янада ошириш чораларини кўриш, бу борада улар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш, шунингдек кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаларининг ва ўтказилаётган назорат-таҳлил тадбирларининг мазмун-моҳиятини мунтазам равишда жамоатчиликка етказиш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Қодиров зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. ИНОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 14 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4936-IV-сон