Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1227-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ҳамда «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8 ва 9-моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1239-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида» деган янги ном билан битта қонун лойиҳасига бирлаштирсин.
2. Мазкур қонун лойиҳаси кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 14 октябрь,
4929-IV-сон