Ҳужжат кучини йўқотган 13.02.2003 02.02.1998 йилдаги 51-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 13.02.2003
Ҳужжат 02.02.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОВАРЛАРНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИНИ ЧАКАНА СОТИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сонли “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 14 июлдаги 355-сон қарори билан тасдиқланган Чакана савдо корхоналарида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни сотиш қоидалари (3-илова)нинг 4-банди иккинчи хатбошига ўзгартиришлар киритилсин ва у қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дислокацияга моддий-техник базаси мазкур Қоидаларнинг 5-7-бандлари талабларига мувофиқлиги бўйича тегишлича «Савдо» ҳудудий акциядорлик компанияларида, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Савдо, хизматлар кўрсатиш соҳаси ва истеъмол товарлари ишлаб чиқариш департаментида экспертизадан ўтган савдо корхоналари киритилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 23 октябрдаги 485-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли ичимликлар ва пиво билан чакана савдо қилиши қоидалари (2-илова)га қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Алкоголли ичимликлар ва пивони чакана сотиш, шу жумладан, алкоголли ичимликлар ва пивони қуйиб сотиш тегишли ҳокимликлар томонидан берилган махсус рухсатномаси асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсат гувоҳномасида савдо корхонасининг манзили, иш соатлари, сотиладиган ичимликлар тури, сотиш тури (ўзи билан олиб кетишга ёки қуйиб) ҳамда бошқа зарур маълумотлар аниқ кўрсатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсат гувоҳномаси ҳокимликлар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар савдо ташкилотлари томонидан тузилган ҳамда уларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланган дислокациялар асосида берилади. Алкоголли ичимликлар ва пиво сотиладиган савдо объектларининг дислокацияси мажбурий тартибда ҳудудий ички ишлар органларига ва санэпидемстанцияларга маълумот учун тақдим этилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-банднинг саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«лотокларда (жойлаштирилиши ҳокимликлар ва санэпидемстанция органлари билан келишиладиган изометрик идишлардан қуйиб сотилиши мумкин бўлган пиводан ташқари) ва автомашиналарда, ўқув юртлари, диний муассасалар ва мачитлар, болалар муассасалари ёнида, шунингдек, бевосита даволаш-профилактика ва спорт соғломлаштириш муассасалари ҳудудида жойлашган чакана савдо объектларида (умумий овқатланиш объектларидан ташқари), ўқув юртлари ва ишлаб чиқариш корхоналари ошхоналарида ўқув ва ишлаб чиқариш жараёнида, дискотекаларда қуввати 30 ва ундан ортиқ даража бўлган спиртли ичимликларни, шунингдек, хусусий уйларда ташкил этилган умумий овқатланиш корхоналарида соат 22 дан бошлаб».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 2 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51-сон