21.10.2024 йилдаги КҚ-837-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 01.04.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Халқ депутатлари вилоят (туман, шаҳар) Кенгаши котибияти тўғрисида намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий қонуннинг 16-моддаси, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддаси ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари вилоят (туман, шаҳар) Кенгаши котибияти тўғрисида намунавий низом 1-иловага мувофиқ.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 24 февралдаги КҚ-101-V-сонли қарорига асосан 1-банд учинчи хатбошисининг чиқарилиш санаси 2025 йил 1 апрель)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 11 декабрдаги КҚ-161-IV-сонли Қарорининг 1-банди иккинчи ва тўртинчи хатбошиси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига тегишли Халқ депутатлари Кенгаши котибияти тўғрисидаги низомни 1-иловадаги намунавий низом асосида қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига Халқ депутатлари Кенгаши котибияти тузилмасини 2-иловадаги намунавий тузилма асосида ташкил этиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази мазкур Қарор ижросини таъминлашда халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари котибиятларига амалий ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 21 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-837-IV-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 21 октябрдаги КҚ-837-IV-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари вилоят (туман, шаҳар) Кенгаши котибияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом халқ депутатлари вилоят (туман, шаҳар) Кенгаши котибияти (бундан буён матнда Котибият деб юритилади) фаолиятини ташкил этиш тартибини, унинг асосий вазифалари ва функцияларини, Котибият тизимида кадрлар билан ишлаш қоидаларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Котибият халқ депутатлари вилоят (туман, шаҳар) Кенгаши (бундан буён матнда маҳаллий Кенгаш деб юритилади), унинг доимий комиссиялари ва депутатлари фаолиятига ташкилий, ахборот-таҳлилий, техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, маҳаллий Кенгашнинг қарорларига ва ушбу Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Котибият бошқа давлат органларидан мустақил бўлиб, бевосита маҳаллий Кенгашга бўйсунади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Котибият юридик шахс бўлиб, унинг фаолияти тегишли маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Котибиятнинг тузилмаси, низоми, штатлар жадвали, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори ва моддий-техника таъминоти, шунингдек уларни сақлаш харажатлари маҳаллий Кенгаш томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Котибият Ўзбекистон Республикаси Давлат герби ва ўз номи туширилган муҳрига ҳамда бланкаларига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Котибият фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Котибият ўз фаолиятини маҳаллий Кенгаш раиси ҳамда Котибият мудири раҳбарлигида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Котибият ходимларининг меҳнатга оид муносабатлари маҳаллий Кенгашнинг ваколат муддатига боғлиқ бўлмайди, бундан Котибият мудири мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Котибият мудири маҳаллий Кенгаш депутатлари орасидан унинг ваколати муддатига маҳаллий Кенгаш раиси томонидан тайинланади ва доимий асосда фаолият юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Котибият бош мутахассислари, юрисконсульти (кейинги ўринларда котибият мутахассислари) Котибият мудирининг тавсиясига асосан маҳаллий Кенгаш раиси томонидан лавозимига тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Котибият мудири бир вақтнинг ўзида ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас (илмий, ижодий ва педагогик фаолият бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Котибият мудири ўз вазифасини бажара олмайдиган ҳолларда унинг вазифасини вақтинча бажариш келишув асосида маҳаллий Кенгаш раиси томонидан маҳаллий Кенгаш депутатларидан бирига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Котибиятда ҳужжатлар билан ишлаш маҳаллий Кенгаш қарори билан тасдиқланадиган йўриқнома асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Котибият мудири:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Котибият фаолиятига раҳбарлик қилади, Котибият мутахассислари ишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари ҳамда Сенат девонининг бўлинмалари билан ҳамкорликда ишлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш иш режаси асосида сессия муҳокамасига киритиладиган масалалар бўйича тегишли ҳужжат лойиҳаларининг пухта тайёрланишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш қарорлари лойиҳаларини келишиш жараёнини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Котибият мутахассислари ўртасида вазифалар тақсимотини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлаш учун маҳаллий Кенгаш раисига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгашда иш юритиш белгиланган тартибда олиб борилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Котибият ходимлари малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ёки интизомий чора кўриш бўйича маҳаллий Кенгаш раисига таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш сессияси ва унинг доимий комиссиялари мажлисларини ташкиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Котибиятнинг моддий-таъминотига оид масалалар бўйича Котибият номидан қонунчиликда белгиланган тартибда шартномалар тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Котибият мутахассисларига хизмат гувоҳномалари берилишини ҳамда лавозимдан озод қилингандан кейин қайтариб олинишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Котибият зиммасига юклатилган вазифалар ўз вақтида ва сифатли ижро этилишига шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш раиси топшириқларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Котибиятнинг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Котибиятнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш фаолиятини ташкилий, ҳуқуқий, ахборот-таҳлилий ва бошқа жиҳатлардан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш ва унинг доимий комиссияларининг назорат соҳасидаги ваколатларини самарали амалга оширишига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ижроия ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа идоралар раҳбарлари ва мансабдор шахсларининг ҳисоботлари (ахборотлари) эшитувини ташкил қилишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш фаолиятига доир ҳужжатларнинг «Kengash.gov.uz» электрон тизими орқали юритилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш ва унинг доимий комиссияларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда унинг қўмиталари (комиссиялари) билан ҳамкорлигини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш фаолиятининг оммавий ахборот воситаларида ёритилишига кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Котибият ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Маҳаллий Кенгаш фаолиятини ташкилий, ҳуқуқий, ахборот-таҳлилий ва бошқа жиҳатлардан таъминлаш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш иш режаси лойиҳаси ишлаб чиқилишини ҳамда билдирилган таклифлар асосида такомилига етказилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш иш режаси ҳамда келиб тушган таклифлар асосида сессия кун тартиби лойиҳасини шакллантиради ҳамда кўриб чиқиш учун маҳаллий Кенгаш раисига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш ва унинг доимий комиссиялари муҳокамасига киритиладиган масалалар юзасидан тегишли материаллар тайёрланишига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш сессияси, доимий комиссиялар мажлисларини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этади, тегишли материалларнинг депутатларга етказилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш депутатларига ўз ваколатларини амалга оширишда кўмаклашади ҳамда уларни тегишли ҳуқуқий-ахборот материаллари билан таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келиб тушган ҳужжатлар асосида ахборот, таҳлилий ва бошқа материалларни тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш раиси топшириғига биноан маҳаллий Кенгаш ваколатига тааллуқли ҳуқуқий масалалар юзасидан хулосалар тайёрланишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш ва унинг доимий комиссиялари қарорлари лойиҳаларининг қонунчиликка ҳамда юридик-техник талабларга мувофиқлигини кўриб чиқади, мазкур ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий комиссияларнинг фаолият йўналиши доирасида ҳудудий дастурлар лойиҳаларининг қонунчиликка ҳамда юридик-техник талабларга мувофиқлигини кўриб чиқишига, мазкур ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлашига ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий комиссиялар томонидан маҳаллий бюджет лойиҳаси юзасидан хулосалар ҳамда таклифлар тайёрланишига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгашнинг норматив-ҳуқуқий тусга эга қарорлари лойиҳалари сессия кун тартибига киритилишидан олдин тегишли адлия органида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгашга келиб тушган ҳамда тегишли идора ва ташкилотларга юбориладиган хат-ҳужжатларнинг расмийлаштирилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
веб-сайтларни, расмий ахборот манбаларини, ижтимоий тармоқларни мунтазам кузатиб боради ва зарур маълумотларни, хусусан, қонунчиликдаги янгиликларни маҳаллий Кенгаш депутатларига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат доирасида фойдаланиш учун маҳаллий ижроия ҳокимияти органларидан тегишли ахборотларни сўраб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш ва унинг доимий комиссиялари томонидан семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларнинг ташкил этилиши ва ўтказилишига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш доимий комиссиялари фаолиятининг йўналишидан келиб чиққан ҳолда ҳудуддаги идора, ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорлигини таъминлашга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш раиси ва депутатлар томонидан юридик ва жисмоний шахсларни қабул қилиш, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, сайёр қабуллар ўтказиш билан боғлиқ ишларни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш фаолияти тўғрисида ҳар ой якуни бўйича таҳлилий ахборот тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Маҳаллий Кенгаш ва унинг доимий комиссияларининг назорат соҳасидаги ваколатларини самарали амалга оширишга кўмаклашиш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуднинг хавфсизлигига, барқарор ривожланиш асосларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига, жамият ва давлат манфаатларига таҳдид соладиган фактлар ҳамда воқеаларни ўрганиш мақсадида Кенгаш текшируви ўтказилишини ташкил этишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудда жойлашган давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахсларига қонунларнинг, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг ижроси масалалари ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан юбориладиган Кенгаш сўрови лойиҳаси тайёрланишига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш иш режаси лойиҳаси ишлаб чиқилишида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир чора-тадбирларнинг ўрганилиши масалалари киритилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий комиссиялар томонидан қонун ҳужжатлари ва маҳаллий Кенгаш қарорлари ижроси, ҳуқуқни қўллаш амалиёти жойларга чиққан ҳолда ўрганилишига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ижроси ўрганилишини ҳамда натижалари бўйича таҳлилий маълумот тайёрланишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш тавсиясига кўра доимий комиссиялар томонидан бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши ҳолати ўрганилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш жараёни сифатли амалга оширилиши учун соҳага доир масалалар бўйича мутахассислар ва экспертларнинг жалб этилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этишда маҳаллий Кенгаш депутатлари ва «Маҳалла еттилиги»нинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга кўмаклашади, муаммоли масалаларнинг ўрганилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллалардаги муаммоли масалалар бўйича маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан киритилган таклифларни умумлаштиради ҳамда сессия муҳокамасига киритиш учун маҳаллий Кенгаш раисига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан киритилган ҳудуд миқёсида ҳал этилмайдиган муаммоли масалалар ҳамда таклифларнинг юқори турувчи маҳаллий Кенгаш киритилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат объекти сифатида ўрганилаётган масалага оид экспертлар хулосасини, аҳоли ва жамоатчилик фикрини умумлаштиради, келиб тушган мурожаатлар, таклиф-мулоҳазаларни йўналиши бўйича тегишли доимий комиссияларга тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан юборилган депутат сўровлари ва уларнинг натижаларини мониторинг қилиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш раисининг топшириқлари ижроси устидан назорат олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш доимий комиссияларига назорат-таҳлил ишларини амалга ошириш бўйича ташкилий, услубий, ахборот ва маслаҳат йўсинидаги хизмат кўрсатилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгашга келиб тушган юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари тегишли давлат органлари ва бошқа идоралар томонидан кўриб чиқилишини назорат қилишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий дастурларнинг, Кенгаш қарорларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш масалалари юзасидан, шунингдек уларнинг ижроси устидан назорат борасида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликни ташкиллаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Маҳаллий ижроия ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа идоралар раҳбарлари ва мансабдор шахсларининг ҳисоботлари (ахборотлари) эшитувини ташкил қилишга кўмаклашиш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш иш режаси лойиҳасига маҳаллий ижроия ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа идоралар раҳбарлари ва мансабдор шахсларининг қонун ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ҳисоботлари (ахборотлари) эшитилиши масалалари киритилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ижроия ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа идоралар раҳбарларини навбатдаги сессияда уларнинг ҳисоботлари (ахборотлари) эшитилиши ҳақида олдиндан хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуддаги давлат органлари ва ташкилотларидан, мансабдор шахслардан маълумотлар ва эксперт хулосалари ҳамда бошқа маълумотларни олади, таҳлил этади, доимий комиссияларга тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ижроия ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа идоралар раҳбарлари томонидан тақдим этилган ҳисоботлар (ахборотлар)ни маҳаллий Кенгашнинг тегишли доимий комиссияларига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ижроия ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари (ахборотлари) дастлаб маҳаллий Кенгашнинг тегишли доимий комиссияларида кўриб чиқилишига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ижроия ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари (ахборотлари)га доир материалларнинг маҳаллий Кенгаш депутатларига етказилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ижроия ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари (ахборотлари)ни эшитиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Маҳаллий Кенгаш фаолиятига доир ҳужжатларнинг «Kengash.gov.uz» электрон тизими орқали амалга оширилишини таъминлаш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Kengash.gov.uz» электрон тизимини маҳаллий Кенгаш фаолиятига тўлиқ татбиқ этиш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш қарорлари лойиҳаларини «Kengash.gov.uz» электрон тизими орқали келишиш жараёнини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш қарорларининг «Kengash.gov.uz» электрон тизими орқали расмийлаштирилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депутат сўровларини «Kengash.gov.uz» электрон тизими орқали юборишда маҳаллий Кенгаш депутатларига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг «Kengash.gov.uz» электрон тизими орқали юборилган мурожаатлари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш фаолиятига «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими татбиқ этилишини ҳамда самарали ишлашини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш фаолиятига доир статистик маълумотларни шакллантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Маҳаллий Кенгаш ва унинг доимий комиссияларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда унинг қўмиталари билан ҳамкорлигини ташкил этиш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари, шунингдек ҳудуддан сайланган сенаторлар билан яқин ҳамкорликда фаолият олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ижроси, жойлардаги энг муҳим ва долзарб масалаларни муҳокама этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ҳамда маҳаллий Кенгашнинг қўшма мажлиси ўтказилиши билан боғлиқ ташкилий-техник масалаларни ҳал этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ва қонуности ҳужжатлари ижросининг бориши юзасидан жойларда Олий Мажлис Сенати қўмиталарининг сайёр йиғилишлари ўтказилишига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Олий Мажлис Сенатига тақдим этилган қонунларни Сенат қўмиталари томонидан муҳокама қилиш жараёнида маҳаллий Кенгашнинг тегишли доимий комиссиялари аъзолари иштирокини таъминлашга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш депутатлари, «Маҳалла еттилиги» томонидан кўтарилган республика даражасидаги муаммоли масалаларнинг Олий Мажлис Сенатига киритилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис Сенати қўмиталари ва Сенат девони бўлинмалари билан биргаликда маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда котибият ходимларининг билим ва малакаларини оширишга қаратилган ўқувлар, семинарлар, давра суҳбатлари, ўзаро тажриба алмашувлар ташкил этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш фаолиятига оид қонун ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифларни Олий Мажлис Сенатига киритиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) Маҳаллий Кенгаш фаолиятининг оммавий ахборот воситаларида ёритилишига кўмаклашиш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш фаолиятига оид тадбирлар тўғрисидаги хабарлар тайёрланишини ва оммавий ахборот воситаларида чоп этилишини, маҳаллий Кенгашнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш сессияларини онлайн ёритиш бўйича тегишли чораларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш фаолиятини ёритиб бориш бўйича Медиа-режа ишлаб чиқади ҳамда ижросини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш ва унинг доимий комиссиялари томонидан ўтказиладиган тадбирларга оммавий ахборот воситалари вакилларини жалб қилиш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг, маҳаллий Кенгаш қарорларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш ва депутатлар фаолиятининг оммавий ахборот воситалари, Интернет жаҳон ахборот тармоғи, ижтимоий тармоқлар орқали ёритилишига кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Котибият маҳаллий Кенгаш ва унинг раиси топшириқларига мувофиқ бошқа вазифалар ва функцияларни ҳам амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Котибият тизимида кадрлар билан ишлаш қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Котибият мутахассиси лавозими учун номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий маълумотли (юрисконсульт олий юридик маълумотли) бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятига доир қонун ҳужжатларидан хабардор бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатлар тайёрлаш, иш юритиш тизими, ижро интизоми бўйича билим ва касбий тажрибага эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компьютер технологияларидан мукаммал фойдалана олиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Котибият мутахассиси лавозимига номзодларни танлаш, суҳбатдан ўтказиш ҳамда тавсия этиш Котибият мудири томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Номзодлар Котибият мутахассисларининг амалдаги таркиби, кадрлар захирасига киритилган номзодлар, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, муассасалар ходимлари орасидан танланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Котибият мудири номзодлар билан (бевосита ёки онлайн) суҳбат ўтказади. Суҳбат натижасига кўра муносиб деб топилган номзод бўйича тавсифнома ва маълумотнома (объективка) тайёрланиб, маҳаллий Кенгаш раисига тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзод маҳаллий Кенгаш раиси томонидан маъқуллангандан кейин қонунчиликда белгиланган тартиб тузиладиган меҳнат шартномаси асосида уч ой синов муддати билан ишга қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгаши котибиятининг синов муддати билан ишга қабул қилинган мутахассиси ушбу муддат оралиғида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш марказида амалиёт ўтайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши котибиятининг синов муддати билан ишга қабул қилинган мутахассиси ушбу муддат оралиғида тегишлилигича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгаши котибиятида амалиёт ўтайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, синов муддати билан ишга қабул қилинган мутахассиснинг амалиёт ўташ вақти Котибият мудири томонидан олдиндан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Котибият ходимларининг меҳнат муносабатларига доир масалалар (ишга қабул қилиш, лавозимдан озод этиш, рағбатлантириш, устама ҳақи тайинлаш, интизомий чора кўриш, хизмат сафари, меҳнат таътили) маҳаллий Кенгаш раиси фармойишига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Котибият мутахассиси лавозими учун номзодларни танлаш, Котибият мутахассисларининг салоҳиятидан унумли фойдаланиш, касбий кўникмаларини ошириб бориш мазкур Низомга риоя этган ҳолда амалга оширилиши юзасидан масъулият Котибият мудири зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Мазкур низомга ўзгартириш ва қўшимчалар маҳаллий Кенгаш қарори билан киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги таклифлар маҳаллий Кенгаш доимий комиссиялари, партия гуруҳлари, депутатлар томонидан киритилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 24 февралдаги КҚ-101-V-сонли қарорига асосан 2-илованинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 апрель)