Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
буйруғи
Пахта тозалаш ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 49-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 31 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1983-4]
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-955-сон «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 10 июндаги 29/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1983, 2009 йил 16 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 29-сон, 341-модда) билан тасдиқланган Пахта тозалаш ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 49-бандидаги «давлат бошқаруви органлари» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 24 октябрь,
15-2024/Б-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 10/24/1983-4/0866-сон)