Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Ҳудудлардан онкология ва гематологияга ихтисослаштирилган йўналишлари бўйича республиканинг бош тиббиёт ташкилотларига темир йўл ёки авиатранспорт воситалари орқали бепул келувчи беморлар учун йўл чипталарини расмийлаштиришга асос бўлувчи махсус ваучер шаклини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 24 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3564]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 октябрдаги 643-сон «Гематологик ва онкологик касалликларга чалинган беморларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ҳудудлардан онкология ва гематологияга ихтисослаштирилган йўналишлари бўйича республиканинг бош тиббиёт ташкилотларига темир йўл ёки авиатранспорт воситалари орқали бепул келувчи беморлар учун йўл чипталарини расмийлаштиришга асос бўлувчи махсус ваучер шакли иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан келишган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ХУДАЯРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 16 октябрь,
32-сон
Келишилди:
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
2024 йил 10 октябрь
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 16 октябрдаги 32-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ҳудудлардан онкология ва гематологияга ихтисослаштирилган йўналишлари бўйича республиканинг бош тиббиёт ташкилотларига темир йўл ёки авиатранспорт воситалари орқали бепул келувчи беморлар учун йўл чипталарини расмийлаштиришга асос бўлувчи махсус
ВАУЧЕР ШАКЛИ
| ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ | |
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан темир йўл ёки авиатранспорт воситалари орқали бепул келиши учун махсус ваучер ________-сон (___.___.___) | ||
3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами | ||
□ Темир йўл □ Авиатранспорт | ||
20___ йил «___»___________________________ | ||
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2024 й., 10/24/3564/0858-сон; 17.08.2026 й., 10/26/3926/0850-сон)

