Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида
Битим
«Агроэкспресс» тезлаштирилган темир йўл ташувларини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида,
тезлаштирилган темир йўл ташувларидан фойдаланиб, маҳсулотлар етказиб беришни кўпайтириш лозимлигини тан олган ҳолда,
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида 2021 йил 22 июндаги «Ўзбекистон-Россия» логистик коридорларни ривожлантириш соҳасида ўзаро Англашув Меморандуми ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ўртасида 2023 йил 6 октябрдаги «Агроэкспресс» тезюрар темир йўл ташувларини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Битимни ҳисобга олган ҳолда,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
Тушунчалар
Тушунчалар
Мазкур Битим мақсадлари учун қуйидагиларни англатувчи атамалар қўлланилади:
«лойиҳа оператори» — маҳсулот ташувини амалга оширувчи юридик шахс;
«Агроэкспресс лойиҳаси» — «Агроэкспресс» тезлаштирилган темир йўл ташувлари лойиҳаси;
«маҳсулотлар» — келиб чиқиш мамлакати Ўзбекистон Республикаси бўлган қишлоқ хўжалиги ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари;
«маҳсулотни ташиш» — Ўзбекистон Республикасидан Россия Федерациясига маҳсулотни темир йўл транспортида халқаро ташувлар;
«Соддалаштирилган божхона йўлаги» — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Федерал божхона хизмати (Россия Федерацияси) ўртасида 2016 йил 30 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида товар ва транспорт воситаларини олиб ўтишда божхона операцияларининг соддалаштирилган тартибини ташкил этиш («Соддалаштирилган божхона йўлаги») тўғрисидаги Битим қоидаларига мувофиқ қўлланиладиган савдога кўмаклашиш тартиби.
2-модда
Умумий қоидалар
Умумий қоидалар
Мазкур Битим, «Агроэкспресс» лойиҳаси доирасида, маҳсулотларни ташиш бўйича Томонлар ўртасида амалга оширилаётган ўзаро ҳамкорлик йўналишларини белгилайди.
Томонлар «Агроэкспресс» лойиҳаси доирасида маҳсулотларни ташишга кўмаклашадилар, шу жумладан, зарур бўлган ҳолларда, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш воситаларини қўллаш орқали.
Мазкур Битим мақсадлари учун қуйидагилар Томонларнинг масъул органлари бўлиб ҳисобланадилар:
Россия томони тарафидан — Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазирлиги, Россия Федерацияси Транспорт вазирлиги, Федерал божхона хизмати, Ветеринария ва фитосанитария назорати Федерал хизмати;
Ўзбек томони тарафидан — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси.
3-модда
Юк оқимини таъминлаш
Юк оқимини таъминлаш
Томонлар «Агроэкспресс» лойиҳасини амалга ошириш доирасида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига маҳсулотлар ташувини ташкил этишга кўмаклашадилар, шу жумладан маҳсулотларни шакллантириш ва бирлаштиришга.
Томонлар лойиҳа операторларини ва уларнинг вазифаларини мустақил равишда белгилайдилар.
4-модда
Ветеринария назорати ва карантин фитосанитария назоратини лозим даражада амалга оширишга кўмаклашиш
Ветеринария назорати ва карантин фитосанитария назоратини лозим даражада амалга оширишга кўмаклашиш
Томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳудудларида зарур бўлган ветеринария ва карантин фитосанитария назорати тартиботларини ўтказишни ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратишга кўмаклашади, шу жумладан «Агроэкспресс» лойиҳаси доирасида маҳсулотларни ташиш учун сертификатланган улгуржи тарқатиш марказлари майдонларида.
5-модда
Божхона операцияларини тезлаштиришга кўмаклашиш
Божхона операцияларини тезлаштиришга кўмаклашиш
Томонлар «Агроэкспресс» лойиҳаси доирасида соддалаштирилган божхона йўлагидан фойдаланган ҳолда ташилаётган маҳсулот турларини кенгайтиришга қаратилган тадбирларни амалга оширишга кўмаклашади.
6-модда
Ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Томонларнинг ўзаро келишувига асосан мазкур Битимга, унинг ажралмас қисми бўлган ва алоҳида баёнлар билан расмийлаштириладиган, ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
7-модда
Ушбу Битим қоидаларининг бажарилишини мониторинг қилиш
Ушбу Битим қоидаларининг бажарилишини мониторинг қилиш
Мазкур Битимни амалга ошириш жараёнини кўриб чиқиш учун Томонлар ўз давлатлари ҳудудида мунтазам равишда навбатма-навбат учрашувлар ўтказишлари мумкин. Зарур ҳолларда, Томонлар ўзаро келишувга кўра, видеоконференцалоқа орқали ҳам учрашувлар ўтказишлари мумкин.
8-модда
Низоларни ҳал этиш тартиби
Низоларни ҳал этиш тартиби
Мазкур Битимни талқин қилиш ёки қўллаш билан боғлиқ барча келишмовчиликлар Томонлар тарафидан маслаҳатлашув йўли билан ҳал этилади.
9-модда
Якунловчи қоидалар
Якунловчи қоидалар
Мазкур Битим номаълум муддатга тузилади.
Мазкур Битим Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ўртасида 2023 йил 6 октябрдаги «Агроэкспресс» тезюрар темир йўл ташувларини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Битим бекор қилинган кундан эътиборан кучга киради ва Томонлардан бири дипломатик каналлар орқали бошқа Томонга мазкур Битимни бекор қилиш нияти тўғрисида тегишли ёзма билдиришнома олган кундан бошлаб уч ой ўтгач ўз кучини йўқотади.
Тошкент шаҳрида, 2024 йил 9 сентябрда, икки нусхада, ҳар бири ўзбек ва рус тилларида имзоланди, бунда ҳар иккала матн ҳам бир хил кучга эга.
(имзолар)