Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ва Бирлашган қироллик интеллектуал мулк идораси ўртасида
Англашув Меморандуми
Интеллектуал мулк ҳуқуқлари соҳаси бўйича ҳамкорлик тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бирлашган Қироллик Интеллектуал мулк идораси (кейинги ўринларда биргаликда «Иштирокчилар» ҳамда алоҳида «Иштирокчи» деб юритилади), интеллектуал мулк соҳаси давлатлар ва корхоналар рақобатбардошлигини оширишда, шу билан бирга иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда муҳим рол ўйнашини тан олган ҳолда, мавжуд интеллектуал мулк тизимларини ривожлантириш мақсадида, икки томонлама ҳамкорликни янада кучайтиришни истаган ҳолда, қуйидагилар тўғрисида англашиб олдилар:
1. Мақсад
1.) Ушбу Меморандумнинг асосий мақсади Иштирокчиларнинг интеллектуал мулкка оид масалаларда ҳамкорлигини ривожлантириш ва кучайтириш.
2. Ҳамкорлик йўналишлари
2.) Иштирокчилар ушбу Меморандум қоидаларига ва иштирокчилар фаолиятини тартибга солувчи амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тенг ва ўзаро манфаатдорлик мақсадида умумий манфаатларга эга бўлган соҳаларда интеллектуал мулкка тааллуқли масалалар бўйича ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда;
3.) Иштирокчилар халқаро ва минтақавий шартномалар доирасида фикр алмашишга интилади;
4.) Ўзаро хабардорликни ошириш мақсадида Иштирокчилар миллий қонунчиликдаги ўзгаришлар ва миллий интеллектуал мулк тизимларини ривожлантиришнинг ҳозирги тенденциялари, шунингдек, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича илғор тажрибалар бўйича ахборот алмашишга интилади;
5.) Интеллектуал мулкка алоқадор масалалар бўйича жамоатчилик хабардорлигини ошириш ва тажриба алмашиш мақсадида Иштирокчилар давра суҳбатлари, семинарлар ва бошқа қўшма тадбирларни ўтказади;
6.) Иштирокчилар икки томонлама ҳамкорлик жараёнида Иштирокчиларнинг ҳозирги эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда белгиланадиган ва ҳар икки Иштирокчи томонидан қабул қилинадиган бошқа соҳаларда ҳам ҳамкорлик қилишлари мумкин.
3. Якуний қоидалар
7.) Ушбу Меморандум молиявий мажбуриятларни назарда тутмайди, Иштирокчилар ушбу Меморандумда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни ўз ҳисобларидан қоплайди. Агар чора-тадбир ҳар икки Иштирокчи томонидан белгиланса ва молиявий масалаларни ҳал этишни талаб қилса, харажатларнинг кўлами ва хусусиятлари аниқ ва ёзма равишда белгиланади.
8.) Ушбу Меморандум ҳар икки Иштирокчи томонидан имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва уч (3) йил давомида амал қилади.
9.) Ушбу Меморандум фақатгина Иштирокчиларнинг қўшма қарори ёрдамида бир Иштирокчининг бошқа Иштирокчига ёзма билдиришномаси билан янгиланиши мумкин, бундай билдиришнома Меморандум муддати тугашидан тўқсон (90) календарь кун олдин тақдим этилади.
10.) Ушбу Меморандумга кучга кириш санаси кўрсатилган, Иштирокчиларнинг ёзма шаклдаги билдиришномалари билан расмийлаштирилган қўшма қарор асосида ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
11.) Ҳар бир Иштирокчи ушбу Меморандумни исталган вақтда бошқа Иштирокчига ёзма хабар бериш орқали бекор қилиши мумкин, бундай билдиришнома бекор қилиш санасидан камида тўқсон (90) календарь кун олдин тақдим этилади.
12.) Ушбу Меморандум инглиз ва ўзбек тилларида имзоланади ва иккала матн ҳам тенг кучга эга бўлади.
13.) Ушбу Меморандум халқаро шартнома эмас ва халқаро ҳуқуқ билан тартибга солинадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларни келтириб чиқармайди.
2024 йил 12 июль санасида ҳар икки Иштирокчи томонидан имзоланган.
(имзолар)