22.10.2024 йилдаги ЎРҚ-981-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 24.10.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 12 мартда қабул қилинган

Сенат томонидан 2024 йил 21 сентябрда маъқулланган

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигига бозор механизмларини жорий этиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек сувдан тежамли ва самарали фойдаланиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга қуйи бўғинда сув билан таъминловчи ташкилотлар ва сув истеъмолчилари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солган ҳолда, сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш, шунингдек пахта хомашёси ва дон етиштиришдаги давлат буюртмаси амалиётини қонунчилик даражасида бекор қилиш йўли билан давлатнинг қишлоқ хўжалиги соҳасини бошқаришдаги ролини янада камайтириш зарурияти мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунларига Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ирригация бўлимлари ҳамда махсус хизматлар негизида ташкил этилган «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаларининг вазифалари ва ваколатларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув олиш лимитлари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан тасдиқланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб берилишини таъминлаш бўйича фермер хўжаликларининг мажбурияти ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга сув етказиб бериш хизматлари учун тўловлар бекор қилинмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун сув ресурсларини самарали бошқариш тизими жорий этилишига, қишлоқ хўжалигида эркин рақобатни таъминлашга ҳамда маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатдорлигини оширишга хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги 837-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 221-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 2000 йил, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда; 2009 йил, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 247-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 5, 261-модда, № 11, 791-модда; 2020 йил, № 9, 539-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда, № 11, 1065-модда; 2022 йил, № 11, 1061-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 1, 7-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн бешинчи хатбошисидаги «туманларнинг ирригация бўлимлари» деган сўзлар «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн тўққизинчи хатбошиси «сув етказиб бериш бўйича хизматлар» деган сўзлардан кейин «(бундан сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув етказиб бериш хизматлари мустасно)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«сув истеъмолчиларининг қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув олиш лимитларини ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда тасдиқлаш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи — саккизинчи хатбошилари тегишинча бешинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«сув истеъмолчилари уюшмаларига, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчиларга ва сув истеъмолчиларига — туман аҳамиятига молик сув объектларидан, шу жумладан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув объектларидан «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари томонидан берилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа сув истеъмолчиларининг қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув олиш лимитлари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармалари томонидан ишлаб чиқилади ҳамда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан тасдиқланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи қисми «сувни етказиб бериш бўйича хизматлари» деган сўзлардан кейин «(бундан сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув етказиб бериш хизматлари мустасно)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) 351-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси «сувни етказиб бериш бўйича хизматлар» деган сўзлардан кейин «(бундан сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув етказиб бериш хизматлари мустасно)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сув истеъмоли режалари «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари томонидан тузилади ва тасдиқланади. «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари сув истеъмоли режаларини умумлаштиради ва сувдан фойдаланиш режаларини тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаларининг сувдан фойдаланиш режалари Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан умумлаштирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими билан келишилган ҳолда — сув истеъмолчилари бўйича»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошисидаги «туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлими бўйича» деган сўзлар «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси бўйича» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) 53-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жамоа боғлари, токзорлари, экинзорларини ва томорқа ер участкаларини сув билан таъминлаш белгиланган тартибда «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари томонидан сув етказиб бериш ва сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномага асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг экинзорларини ва томорқа ер участкаларини суғориш учун сув ресурсларини ажратиш халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан тасдиқланадиган фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг сув олиш лимитларида назарда тутилади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фуқароларнинг экинзорларни ва томорқа ер участкаларини суғориш учун сувга бўлган эҳтиёжларини умумлаштиради, сув етказиб бериш ва сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартномалар тузади, улар ўртасидаги сувни истеъмол қилиш тартибини белгилайди, шунингдек суғориш тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ишларини ташкил этади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) 54-модданинг биринчи қисмидаги «сув истеъмолчилари уюшмалари ҳамда» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи қисмидаги «Сув истеъмолчилари уюшмалари, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчиларнинг» деган сўзлар «Сувдан фойдаланувчиларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи қисмидаги «сув истеъмолчилари уюшмалари ҳамда бошқа» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) 106-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси «сувни етказиб бериш бўйича хизматлар» деган сўзлардан кейин «(бундан сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув етказиб бериш хизматлари мустасно)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги 602-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган 662-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 9, 162-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 9, 248-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 12, 383, 385-моддалар; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 12, 781-модда; 2019 йил, № 4, 199-модда, № 12, 886-модда; 2020 йил, № 1, 2-модда, № 9, 540-модда, № 11, 652-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 6, 570-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 6-модданинг иккинчи қисмидаги «белгиланган тартибда» деган сўзлар «ушбу Қонуннинг 11-моддасида белгиланган тартибда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 15-модданинг матнидаги «уларга хизмат кўрсатувчи сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан белгиланадиган» деган сўзлар «тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармалари томонидан ишлаб чиқиладиган ҳамда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан тасдиқланадиган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўққизинчи — ўн саккизинчи хатбошилари тегишинча саккизинчи — ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«сувни тежаш, сув ресурсларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини кўриши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув ресурсларидан «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси билан тузилган сув етказиб бериш ва сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномага биноан фойдаланиши, шунингдек фермерлараро ички суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларини, улардаги иншоотларни таъмирлаш ҳамда тиклашда иштирок этиши, уларни техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаши, улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиши»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) 24-модданинг биринчи қисмидаги «шу жумладан давлат эҳтиёжлари учун реализация қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) 30-модданинг матнидаги «давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот реализация қилиш шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) 35-модданинг биринчи қисмидаги «тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулоти назарда тутилган ҳажмларда етказиб берилишини таъминлаш бўйича, шунингдек» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги 69-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда қабул қилинган ЎРҚ-328-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 5, 133-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 384, 385-моддалар; 2018 йил, № 12, 781-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 2, 47-модда, № 3, 166-модда, № 12, 886-модда; 2020 йил, № 1, 2-модда, № 11, 652-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 3, 213-модда, № 6, 577-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда) 28-моддасининг биринчи қисмидаги «уларга хизмат кўрсатувчи сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан белгиланадиган» деган сўзлар «тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармалари томонидан ишлаб чиқиладиган ҳамда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан тасдиқланадиган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 10, 605-модда, № 12, 772-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 7, 431, 433-моддалар, № 12, 783-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 5, 265-модда, № 8, 470-модда, № 9, 588-модда, № 11, 791-модда, № 12, 884, 891-моддалар; 2020 йил, № 3, 203-модда, № 11, 652-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 7, 13-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 803, 804-моддалар, № 10, 973-модда, № 12, 1198-модда; 2022 йил, № 5, 464-модда, № 6, 577-модда; 2023 йил, № 4, 272-модда, № 11, 923-модда) 72-моддаси 2-бандининг иккинчи хатбошисидаги «ирригация тизимларининг ҳавза бошқармалари ҳузуридаги туманлар (Қувасой шаҳри) ирригация бўлимларини» деган сўзлар «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 1 апрелда қабул қилинган «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги ЎРҚ-680-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 4, 286-модда; 2022 йил, № 11, 1061-модда; 2023 йил, № 11, 919-модда) 11-моддасининг биринчи қисмидаги «унга хизмат кўрсатувчи сув истеъмолчилари уюшмаси томонидан белгиланадиган» деган сўзлар «тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармалари томонидан ишлаб чиқиладиган ҳамда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан тасдиқланадиган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 22 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-981-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2024 й., 03/24/981/0841-сон; 30.07.2025 й., 03/25/1076/0672-сон)