08.06.2023 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан Италия Республикаси Корхоналар ва ишлаб чиқариш вазирлиги ўртасида Англашув меморандуми
Кучга кириш санаси
08.06.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги билан Италия республикаси корхоналар ва ишлаб чиқариш вазирлиги ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Англашув меморандуми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат мулки соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Италия Республикаси Корхоналар ва ишлаб чиқариш вазирлиги, кейинги ўринларда биргаликда «Иштирокчилар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацияларни рағбатлантириш ва миллий иқтисодий ривожланишни жадаллаштиришда саноат мулкига бўлган ҳуқуқларнинг стратегик аҳамиятини қайд этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Италия Республикаси ўртасида иқтисодий, савдо, илмий-техникавий алоқаларни чуқурлаштириш учун саноат мулки соҳасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини қайд этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик тамойилларига асосланган саноат мулкига бўлган ҳуқуқларни муҳофаза қилиш ва уларга амал қилинишини таъминлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш муҳимлигини қайд этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқорида қайд этилган соҳада икки томонлама алоқаларни ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги англашувга эришдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-ПАРАГРАФ: МАҚСАД
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Англашув Меморандумининг (кейинги ўринларда «Меморандум») мақсади Иштирокчилар ўртасидаги саноат мулки соҳасидаги ҳамкорликнинг умумий асосларини яратиш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-ПАРАГРАФ: ҲАМКОРЛИК ДОИРАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иштирокчилар қуйидаги соҳаларда ҳамкорликни амалга оширадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) саноат мулки объектларини экспертизадан ўтказиш тартиб-таомиллари соҳасида ахборот ва билимларни алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) онлайн хизматларни қўллаш ва ривожлантириш ҳамда электрон ахборот тизимлари бўйича тажриба алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) инглиз тилида саноат мулки соҳасидаги маълумотларни алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) контрафакт маҳсулотларга қарши курашишда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда контрафакт маҳсулотларнинг тадбиркорлик ва жамиятга таъсири тўғрисида жамоатчилик хабардорлигини ошириш бўйича ташаббуслар юзасидан билимлар алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) мазкур соҳадаги қонунчилик бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиёти, саноат мулкига бўлган ҳуқуқлар бузилиши билан боғлиқ низоларни судлар томонидан кўриб чиқиш амалиёти, шу жумладан контрафакт маҳсулотларга қарши курашиш бўйича амалий чора-тадбирлар тўғрисида маълумот алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) жамиятда саноат мулкини ривожлантириш, шу жумладан аҳолининг саноат мулки тўғрисида хабардорлигини ошириш ва ўқув машғулотлари ўтказиш юзасидан тажриба алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) қўшма йиғилишлар, хусусан, маҳорат дарслари ва махсус семинарлар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро аниқланадиган бошқа соҳалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-ПАРАГРАФ: ТАЛҚИН ҚИЛИШДАГИ ТАФОВУТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Меморандумни амалга ошириш ёки талқин қилишдаги ҳар қандай тафовутлар Иштирокчилар ўртасида тўғридан-тўғри маслаҳатлашувлар ва музокаралар йўли билан дўстона ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-ПАРАГРАФ: УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Меморандум Иштирокчилар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантиришга қаратилган бўлиб, халқаро ҳуқуққа мувофиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларга олиб келиши мумкин бўлган халқаро шартномани ташкил этмайди. Ушбу Меморандумнинг ҳеч бир қоидаси Иштирокчилар учун ҳуқуқ ёки мажбуриятлар яратувчи сифатида тушунилмайди ва қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иштирокчилар ушбу Меморандумда назарда тутилган фаолиятни ўз давлатларининг тегишли қонунлари ва қоидаларига тўлиқ мувофиқ равишда, шунингдек, халқаро мажбуриятларга ва Италиянинг Европа Иттифоқига аъзолигидан келиб чиқадиган мажбуриятларга мувофиқ амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Меморандумда назарда тутилган тадбирлар Иштирокчилар томонидан мавжуд молиявий ва инсон ресурслари доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Италия Республикаси давлат бюджетлари учун қўшимча харажатларсиз амалга оширилади. Ҳар бир Иштирокчи ушбу Меморандумдан назарда тутилган тадбирларга жалб этилган ходимлари учун харажатларни ўз зиммасига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Меморандумни амалга ошириш доирасида ўзаро алмашилган шахсий маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир Иштирокчи бошқа Иштирокчининг олдиндан ёзма розилигисиз ушбу маълумотларни учинчи томонларга бермайди ёки келишилган мақсадларга мос келмайдиган тарзда фойдаланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-ПАРАГРАФ: ЎЗГАРТИРИШЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзаро келишувга кўра, Иштирокчилар ушбу Меморандумга ёзма равишда ўзгартиришлар киритишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-ПАРАГРАФ: АЛОҚА МАНЗИЛЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Иштирокчи ушбу Меморандум доирасида самарали мулоқот ва ҳамкорликнинг ўзига хос масалалари учун ўзининг қуйидаги алоқа манзилларини белгилайди ва алоқа манзили алмашган ёки ўзгарган тақдирда бошқа Иштирокчини бундай алмашиш ёки ўзгариш содир бўлган вақтда бу тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон томонидан:

Италия томонидан:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк департаменти

Италия Республикаси Корхоналар ва ишлаб чиқариш вазирлиги ҳузуридаги Италия Патент ва товар белгилари идорасининг Саноат мулкини ҳимоя қилиш бош департаменти

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-ПАРАГРАФ: КУЧГА КИРИШИ ВА ТУГАТИЛИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Меморандум имзоланган санадан бошлаб кучга киради ва уч (3) йил мобайнида амал қилади. Башарти Иштирокчилардан бири унинг навбатдаги амал қилиш муддати тугашидан тўқсон (90) кун олдин ушбу Меморандумни амал қилишини тугатиш нияти тўғрисида иккинчи Иштирокчини ёзма равишда хабардор қилмаса, унинг амал қилиши кейинги уч (3) йиллик даврларга ўз-ўзидан узаяверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Меморандум исталган вақтда Иштирокчилардан бири томонидан бошқа Иштирокчини кутилаётган тугатиш вақтидан 90 кун олдин бу ҳақида ёзма равишда хабардор этиш орқали тугатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рим шаҳрида 2023 йил 8 июн куни икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, итальян ва инглиз тилларида имзоланди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир. Тафовутлар юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.

(имзолар)