Ҳужжат кучини йўқотган 31.01.2020 27.12.1994 йилдаги 624-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 31.01.2020
Ҳужжат 27.12.1994 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИГА ПАСПОРТЛАР, ХОРИЖИЙ ШАХСЛАРГА, ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРГА ЯШАШ ГУВОҲНОМАЛАРИ ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХС ГУВОҲНОМАЛАРИ БЕРИШ ҲАМДА АЛМАШТИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги 49-сонли «Консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисида Низомни амалга киритиш ҳақида»ги Фармонини бажариш ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига паспортлар, хорижий шахсларга, фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш гувоҳномалари ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари бериш ва алмаштиришни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буюртманомаларига биноан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил охиригача аҳолига паспорт бериш, Ўзбекистон Республикасига келиш-кетишларни ҳисобга олиш масалалари бўйича махсус ахборот тармоғи ташкил этиш учун зарур бўлган компьютер техникаси сотиб олиш учун 1-иловага мувофиқ*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йилда паспорт босиб чиқариш қурилмаларини, уларнинг қўшимча узеллари ва эҳтиёт қисмларини сотиб олиш, ташиб келтириш, аҳолига паспорт бериш масалалари бўйича махсус ахборот тармоғи ташкил этиш ва алоқа каналларини ижарага олишни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органлари паспорт бўлинмалари шахсий таркибига қўшиладиган 260 нафар ходимни маблағ билан таъминлаш учун 2, 3,* 4-иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2, 3-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 4 - илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил охиригача Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Давлат ишлаб чиқариш бирлашмасига хорижий шахсларга ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга уларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаши учун гувоҳнома бланкларини тайёрлаш учун 5-иловага* мувофиқ зарур валюта ва пул маблағлари ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 5-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг аҳолига паспорт бериш, Ўзбекистон Республикасига келиш-кетишларни ҳисобга олиш масалалари бўйича махсус ахборот тармоғининг фаолият кўрсатиши учун зарур миқдорда тўғридан-тўғри телефон ва телеграф каналлари ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буюртманомаларига биноан 1995 йилнинг 1 чорагида хорижий шахсларнинг ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаши учун гувоҳномалар бланкларини зарур миқдорда тайёрласин, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти бланкларини ишлаб чиқаришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни 1994 йил охиригача Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги буюртманомасига биноан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларининг паспорт бўлинмалари учун зарур бўлган махсус маҳсулотларни тайёрлаб берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буюртмасига биноан Германиядан паспортларни шахслаштириш бўйича махсус асбоб-ускуналар ташиб келтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хориждаги дипломатик корпусга, уларнинг оила аъзоларига ҳамда чет элларда доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти беришни ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 1994 йил охиригача манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзининг йўриқнома ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига ва мазкур қарорга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йилнинг II чорагидан бошлаб хорижий фуқароларга, фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида яшаш учун гувоҳномаларни ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаларини беришни таъминласин ва алмаштиришни бир йил мобайнида якунласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳамда хорижий фуқароларни меҳмонхоналар, санаторийлар, отеллар, кемпинглар ва дам олиш уйларида рўйхатга олиш тартиби тўғрисида» Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳасини тайёрласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, меҳмонхоналар, санаторийлар, дам олиш уйлари, ташкилотлар, корхоналар ҳамда муассасаларнинг паспорт ишларини юритишга масъул бўлган ходимларини ўқитиш дастурини ишлаб чиқсин ва тегишли равишда ўқитишни йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт тизими қоидаларини бузувчиларни ҳамда суд ва терговдан қочиб юрган шахсларни аниқлаш учун «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акционерлик темир йўл компанияси билан биргаликда «АИПС ВОКЗАЛ» ахборот-қидирув тизимини яратиш тўғрисидаги таклифни Вазирлар Маҳкамасига 1995 йил 1 июлгача тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг 1995 йил 1 январгача берилган умумфуқаро хорижий ва хизмат паспортлари билан чет элга чиқишларини расмийлаштиришни тўхтатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари, мудофаа ишлари бўлимлари, йирик корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари раҳбарларидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига паспортлар бериш ва алмаштириш билан боғлиқ ишларни ташкил этувчи ҳамда ўтказувчи комиссияларни тузсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари паспорт бўлинмаларининг ва манзил-маълумотнома бюроларининг, шунингдек, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органларининг тайёргарлик ҳолатини текширишни ташкил этсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари ва фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органларига Ўзбекистон Республикаси фуқароларига паспортларни бериш ва алмаштириш бўйича ишларни узлуксиз амалга оширишлари учун зарур жой ҳамда техника ресурсларини ажратсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини олиш учун аҳолига зарур пулли хизматлар кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотлар рўйхатини аниқласинлар ва уларнинг фаолияти устидан назоратни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини жорий этиш билан боғлик бўлган чора-тадбирлар тўғрисида» 1992 йил 13 ноябрдаги 533-сон қарорининг 1-банди ва шу қарор билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти тўғрисида Низом» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 27 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
624-сон