|
Сиёсий масалалар бўйича доимий қўмитасига |
|||
|
1. |
Туйчиев Анвар Мирзаахмедович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор |
|
Методология масалалари бўйича доимий қўмитасига |
|||
|
2. |
Маруфова Гулнора Махмудовна |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор |
|
Иқтисодий масалалар бўйича доимий қўмитасига |
|||
|
3. |
Валиев Мухаммад Шералиевич |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси |
|
Гуманитар ва ижтимоий масалалар бўйича доимий қўмитасига |
|||
|
4. |
Абдуллаева Ойдин Утамурадовна |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг аъзоси |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг кўшма қарори, 17.09.2024 йилдаги 4865-IV-сон
Кучга кириш санаси
17.09.2024
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қўшма қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари вакиллари номзодларини Қўшилмаслик ҳаракати Парламент тармоғининг Доимий қўмиталари аъзолигига тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 341-моддаси ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 331-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари вакиллари номзодлари Қўшилмаслик ҳаракати Парламент тармоғининг Доимий қўмиталари аъзолигига қуйидаги таркибда тасдиқлансин:
2. Мазкур Қўшма қарор тегишли давлат органларига маълумот учун юборилсин.
3. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 17 сентябрь,
4865-IV-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2024 йил 17 сентябрь,
КҚ-816-IV