Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига ипакчилик тармоғини янада ривожлантиришга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1228-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
(«Ипакчилик тармоғини янада ривожлантиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»)
(«Ипакчилик тармоғини янада ривожлантиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 20 сентябрда биринчи ўқишда қабул қилинган «Ипакчилик тармоғини янада ривожлантиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1228-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига ипакчилик тармоғини янада ривожлантиришга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда кўриб чиқишга доир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг таклифи маъқуллансин.
2. Мазкур қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 26 сентябрь,
4891-IV-сон