Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 7 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1111-2]
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги ПҚ-4938-сон «Ўзбекистон Республикасининг «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 29 декабрдаги 130-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1111, 2002 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002, 5-сон);
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2006 йил 26 апрелдаги 29-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1111-1, 2006 йил 19 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 25-26-сон, 241-модда).
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 21 август,
167-сон
Келишилди:
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
2024 йил 19 август
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 10/24/1111-2/0802-сон)