Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
ҚЛ-1216 ва ҚЛ-1222-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Иккинчи ўқишда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1216-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳамда «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига суғурта қилдирувчиларни мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар бўйича давлат божини тўлашдан озод этишга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1222-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида» деган янги ном билан битта қонун лойиҳасига бирлаштирилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 17 сентябрь,
4853-IV-сон