Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига суғурта қилдирувчиларни мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар бўйича давлат божини тўлашдан озод этишга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1222-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига суғурта қилдирувчиларни мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар бўйича давлат божини тўлашдан озод этишга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1222-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 17 сентябрь,
4852-IV-сон