Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 206 ва 248-моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1196-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-ижроия кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига назорат остидаги шахслар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-ижроия кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига назорат остидаги шахслар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1196-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 206 ва 248-моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 10 сентябрь,
4816-IV-сон