04.10.2024 йилдаги 634-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 05.10.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда таълим соҳасида рақамли хизматлардан фойдаланиш учун қулай шароитлар яратиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича рақамлаштирилган давлат хизматларини кўрсатиш тизими йўлга қўйилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, давлат олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш борасида рақамли хизматларни кўрсатиш имкониятларини янада кенгайтириш, шу жумладан, ушбу хизматларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатишни йўлга қўйиш зарурати юзага келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сон қарорига мувофиқ талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва магистратурага ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзга эга бўлган абитуриентлар реестрини шакллантиришда ваколатли органлар масъулиятини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда давлат олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш бўйича давлат хизматлари Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус электрон платформаси орқали жорий этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 4 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
634-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 634-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) учинчи хатбошидаги «тасдиқлансин» сўзи чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 8-банднинг биринчи хатбошисидаги «2019 йил» сўзлари «ҳар йили» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидаги мазмундаги 3-илова билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Регламент давлат олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ҳамда давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус электрон платформаси (кейинги ўринларда — махсус платформа) орқали қабул қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат хизматлари мазкур Регламентга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ариза берувчи аризани давлат хизматларини кўрсатиш доирасида кўриб чиқиш ҳолатини ЯИДХП ёки махсус платформа орқали кузатиб бориши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ариза берувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХП ёки махсус платформа орқали рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ариза берувчи ЯИДХП ёки махсус платформа орқали мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани тўлдиради ҳамда унга киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агар сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилган бўлса, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига беш иш кунидан иборат муддат берилади. Давлат хизматларини кўрсатишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабар ариза берувчига бир иш куни ичида юборилиши лозим. Давлат хизматини кўрсатиш муддатининг ўтиши камчиликларни бартараф этиш вақтида тўхтатиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилмаганлиги давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ариза берувчи давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида улардан фойдаланишдан бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўрилмасдан қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. ЯИДХП ва махсус платформа орқали келиб тушган ариза ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ҳар йили 16 июлдан 25 августга қадар кўриб чиқилиб, тегишлилиги бўйича олий таълим муассасаси ёки тизимида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ҳамда идоралар ёхуд Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига (кейинги ўринларда — ваколатли комиссиялар) юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш тўғрисидаги аризалар ваколатли комиссиялар томонидан ҳар йили 6 августдан 30 августга қадар ўрганиб чиқилиб, қарор қабул қилинади ва ариза берувчига ЯИДХП ёки махсус платформа орқали маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ариза берувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ҳар йили 1 июлдан 30 июлга қадар давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХП ёки махсус платформа орқали рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ариза берувчи ЯИДХП ёки махсус платформа орқали мурожаат этганда, ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани мустақил равишда тўлдиради ҳамда унга киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Агар сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилган бўлса, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига беш иш кунидан иборат муддат берилади. Давлат хизматларини кўрсатишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабар ариза берувчига бир иш куни ичида юборилиши лозим. Давлат хизматини кўрсатиш муддатининг ўтиши камчиликларни бартараф этиш вақтида тўхтатиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилмаганлиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ариза берувчи давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида улардан фойдаланишдан бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. ЯИДХП ёки махсус платформа орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда тегишли олий таълим муассасасига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Тегишли олий таълим муассасаси ариза келиб тушгандан бошлаб уч иш куни давомида ариза берувчининг тугатган олий таълим муассасасига (нодавлат олий таълим ташкилотига) диплом маълумотларини тасдиқлаш учун жўнатади, бунда ҳар йили 10 августга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020/2021 ўқув йилига қадар республика давлат олий таълим муассасаси томонидан берилган диплом маълумотлари (ўртача балли билан) тегишли олий таълим муассасаси томонидан тасдиқлаб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика давлат олий таълим муассасаси томонидан берилган диплом маълумотлари (ўртача балли билан) автоматик тарзда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «Олий таълим жараёнларини бошқариш — HEMIS» ахборот тизимидан олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада фаолият кўрсатаётган нодавлат олий таълим ташкилоти ва хорижий олий таълим ташкилотлари филиаллари томонидан берилган диплом маълумотлари (ўртача балли билан) тегишли олий таълим ташкилоти томонидан тасдиқлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи хорижий олий таълим ташкилотини тугатган бўлса, унинг диплом маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг «Нострификация» ахборот тизими орқали текшириб олинади ва диплом ўртача балли ҳужжатни қабул қилиб олган олий таълим ташкилоти томонидан ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Магистратурага қабул бўйича натижалар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) тасдиқлаш учун киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Давлат комиссияси ҳар йили 25 августга қадар олий таълим муассасалари магистратурасига қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Олий таълим муассасаси ҳар йили 30 августга қадар Давлат комиссиясининг қарорига асосан абитуриентнинг магистратурага қабул натижасини ЯИДХП ёки махсус платформа орқали абитуриентни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда олий таълим муассасалари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мазкур Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

1. Ўқишини кўчириш, қайта тиклаш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус электрон платформасида (кейинги ўринларда — махсус платформа) рўйхатдан ўтади.

2. ЯИДХП ёки махсус платформа орқали мурожаат этганда, Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани мустақил равишда тўлдиради.

3. Маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.

Ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар

2-босқич

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

ЯИДХП ёки махсус платформа орқали келиб тушган аризаларни, илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва тегишли олий таълим муассасаси ёки тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар ёхуд Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига (кейинги ўринларда — ваколатли комиссиялар) юборади.

Ҳар йили 16 июлдан 25 августга қадар

3-босқич

Ваколатли комиссиялар

Ҳужжатларни кўриб чиқади, натижаси бўйича қарор қабул қилади ҳамда ЯИДХП ёки махсус платформа орқали хабардор қилади.

Ҳар йили 6 августдан 30 августга қадар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

1. Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга кириш учун ЯИДХП ёки махсус платформада рўйхатдан ўтади.

2. ЯИДХП ёки махсус платформа орқали мурожаат этганда, ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани мустақил равишда тўлдиради.

3. Маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.

Ҳар йили 1 июлдан 30 июлга қадар

2-босқич

1. ЯИДХП

2. Махсус платформа

Рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг аризаларини, маълумотларини тегишли олий таълим муассасаларига юборади.

1. 10 дақиқа мобайнида

2. Автоматик тарзда

3-босқич

Олий таълим муассасаси

1. Келиб тушган аризаларни, маълумотларни қабул қилади. Тегишлилиги бўйича абитуриентнинг бакалавр дипломи тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлаш учун тугатган олий таълим муассасасига (нодавлат олий таълим ташкилотига) юборади.

Уч иш куни давомида

2. Ариза берувчининг диплом маълумотларини текшириб, тасдиқлайди.

Ҳар йили 10 августга қадар

4-босқич

Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси

Олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул натижаларини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

Ҳар йили 25 августга қадар

5-босқич

Олий таълим муассасаси

Давлат комиссиясининг қарорига асосан абитуриентнинг магистратурага қабул натижасини ЯИДХП ёки махсус платформа орқали хабардор қилади.

Ҳар йили 30 августга қадар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СЎРОВНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

I. Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар

1.1. Фамилияси, исми ва отасининг исми

1.2. Паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (серияси ва рақами, ЖШШИР маълумотлари)

1.3. Фуқаролиги

1.4. Телефон рақами

1.5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

II. Ариза берувчининг ўқиётган (ўқиган) олий таълим муассасаси бўйича маълумотлар

2.1. Олий таълим муассасасининг номи

2.2. Бакалавриат таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислиги шифри ва номи

2.3. Таълим шакли

2.4. Таълим тури

2.5. Таълим курси

III. Ариза берувчининг ўқишини кўчириш (қайта тиклаш) истагини билдирган олий таълим муассасаси ва ўқишни кўчириш (кўчириб тиклаш) сабаби бўйича маълумотлар

3.1. Олий таълим муассасасининг номи

3.2. Бакалавриат таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислиги шифри ва номи

3.3. Таълим шакли

3.4. Ўқишни кўчириш (кўчириб тиклаш) сабаби

3.5. Ўқишни кўчириш (кўчириб тиклаш) сабабини асословчи ҳужжатлар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу сўровномада қайд этилган маълумотларнинг тўлиқ ва ҳақиқийлигини ҳамда тўғри кўрсатилганлигини тасдиқлайман.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти ҳамда Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низом талаблари билан тўлиқ танишдим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СЎРОВНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

I. Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар

1.1. Фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади)

1.2. Паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (серияси ва рақами, ЖШ ШИР маълумотлари)

1.3. Фуқаролиги

1.4. Телефон рақами

1.5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

II. Ариза берувчининг ўқиган олий таълим муассасаси бўйича маълумотлар

2.1. Ўқиган олий таълим муассасасининг номи

2.2. Ўқиган бакалавриат таълим йўналиши шифри ва номи

2.3. Бакалавриат таълим йўналиши бўйича олий маълумот тўғрисидаги диплом ва унинг иловаси нусхалари

2.4. Хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома нусхаси (хорижий давлатдаги олий таълим ташкилотини тугатган ариза берувчилар учун)

III. Ариза берувчининг магистратурага кириш истагини билдирган олий таълим муассасаси, хорижий тил сертификати ва имтиёзлари бўйича маълумотлар

3.1. Магистратура мутахассислигига кириш истагини билдирган олий таълим муассасасининг номи

3.2. Магистратура мутахассислиги шифри ва номи

3.3. Таълим тили

3.4. Қабул кўрсаткичининг тури (мақсадли ёки умумий)

3.5. Хорижий тил сертификати

3.6. Имтиёзларни асословчи ҳужжатлар (мавжуд бўлса)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу сўровномада қайд этилган маълумотларнинг тўлиқ ва ҳақиқийлигини ҳамда тўғри кўрсатилганлигини тасдиқлайман.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти ҳамда Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари билан тўлиқ танишдим.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2024 й., 09/24/634/0782-сон)