Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири И. Абдурахмоновнинг «Қишлоқ хўжалигида самарасиз боғлар ва бошқа экин ерлари ўрнида саноатлашган боғларни барпо этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасини қўллаб-қувватлашда имтиёзли кредитлар ажратиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини эшитиш ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4 ва 10-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири И. Абдурахмоновнинг «Қишлоқ хўжалигида самарасиз боғлар ва бошқа экин ерлари ўрнида саноатлашган боғларни барпо этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасини қўллаб-қувватлашда имтиёзли кредитлар ажратиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида эшитиш ҳақидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг таклифи қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси эшитувга тайёргарлик кўрилишини ҳамда унинг ўтказилишини ташкил этсин.
3. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 10 сентябрь,
4820-IV-сон