05.09.2024 йилдаги 4805-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 05.09.2024 йилдаги 4805-IV-сон
Кучга кириш санаси
05.09.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2024 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2024 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиб, шуни қайд этадики, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг (бундан буён матнда Давлат бюджети деб юритилади) ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунда белгиланган бюджет параметрлари доирасида амалга оширилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорлари, Ҳукумат қарорлари ижросини таъминлашга йўналтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда кенг кўламли ва изчил ислоҳотлар амалга оширилиши натижасида 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажми 6,4 фоизга ошган. Бундай ижобий ўсиш суръатлари иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва соҳаларида кузатилмоқда. Хусусан, бозор хизматлари 12,9 фоизга, саноат ишлаб чиқариш 7,8 фоизга, қурилиш ишлари 10,1 фоизга ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 3,8 фоизга ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 229,3 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,6 фоизга ўсган. Аҳолининг реал даромадлари 8,6 фоизга ошиб инфляция даражасидан (5,2 фоиз) юқори бўлганлиги аҳоли фаровонлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда олиб борилаётган очиқлик сиёсати натижасида ҳамкор давлатлар билан иқтисодий алоқалар янада ривожланмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакат ташқи савдо айланмаси 31,8 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,6 млрд. АҚШ долларига ошганлиги шундан далолат бермоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимли ислоҳотлар натижасида фаолият кўрсатаётган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари сони ўтган йилга нисбатан қарийб 21,5 мингтага ошиб, 833 мингтага етди. Шу ўринда фойда ва қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26,6 фоизга ўсган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоботда қайд этилганидек, 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида Давлат бюджети даромадлари 121,0 трлн. сўмни ташкил этган ва 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 18,3 фоизга ошиб, деярли барча солиқ турлари бўйича белгиланган режа кўрсаткичлари тўлиқ бажарилган. Давлат бюджети даромадлари таркибида бевосита солиқлар 33,3 фоизни, билвосита солиқлар 33,1 фоизни, ресурс солиқлари 14,2 фоизни ва бошқа даромадлар 19,5 фоизни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетининг харажатлари ҳисобот даврида 149,8 трлн. сўмни ташкил этиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 16,0 фоизга ўсган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини сифатли ижтимоий хизматлар билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларни янада чуқурлаштириш мақсадида Давлат бюджетидан ажратилган харажатларнинг 49 фоизи ушбу соҳани ривожлантиришга қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида қўшилган қиймат солиғидан манфий фарқни қоплаш учун солиқ тўловчиларга 14,2 трлн. сўм миқдорида, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 3,4 трлн. сўм кўп қўшилган қиймат солиғи суммалари қайтариб берилган. «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2024 йил 1-мавсуми доирасида овоз бериш босқичига ўтказилган жами 29,0 мингта лойиҳага 3,3 трлн. сўм йўналтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эришилган ижобий натижалар билан бирга Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг маблағларидан мақсадли фойдаланиш борасида айрим камчиликлар ҳам мавжуд. Жумладан, Давлат бюджети харажатлари учун ажратилган маблағлар баъзи бир вазирлик ва идоралар томонидан тўлиқ ўзлаштирилмаган. Хусусан, республика бюджетидан объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмаларига ажратилган маблағлар 22,5 фоизга ўзлаштирилмаган. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган маблағларнинг 38,0 фоизи, Маданият вазирлигига ажратилган маблағларнинг 23,0 фоизи ўзлаштирилмай қолган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига яйлов ерларида шахтали ва тик қудуқлар ҳамда насос станцияларини қуриш ҳамда реконструкция қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун режалаштирилган субсидиялар ишлатилмасдан қолган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан давлат харидлари бўйича тўғридан-тўғри шартномалар имзолаш ҳоллари кузатилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ички аудит департаменти томонидан ўтказилган ички аудит тадбирлари давомида ушбу вазирлик тасарруфидаги бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвали тузилишини ўрганиш натижасида 246,5 млрд. сўмлик самарасиз харажатлар амалга оширилганлиги аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2024 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2024 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт соҳаларининг барқарор фаолият кўрсатиши, Давлат бюджети даромадларининг прогноз кўрсаткичларини таъминлаш, макроиқтисодий ўсишни ва нархларнинг, айниқса, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш орқали аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган тизимли чора-тадбирларни давом эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дастурларида кўзда тутилган лойиҳалар, айниқса, ижтимоий соҳа объектларида амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш ҳамда ажратилган маблағлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланилиши устидан таъсирчан назорат тизимини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг 2024 — 2026 йиллар учун бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ мақсадли индикаторларига эришиши ҳамда давлат мақсадли жамғармаларидан йўналтирилаётган маблағларнинг тўғри ва ўз вақтида сарфланиши, шунингдек ушбу маблағларнинг натижадорлигини таъминлашга қаратилган доимий мониторинг тизимини янада такомиллаштириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети даромадлари тушуми барқарорлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат корхоналарининг ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахсларнинг (шу жумладан уларнинг таркибига кирувчи корхоналарнинг) 2023 йил якунлари бўйича соф фойдасининг 50 фоизи миқдоридаги ажратмаларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган олтин ҳамда мис қазиб олувчи корхоналар 2023 ва 2024 йиллардаги давлат улуши бўйича соф фойдасининг 100 фоизини ҳамда давлат улуши бўйича дивидендларни Давлат бюджетига тўлиқ ундириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг 2024 — 2026 йиллар учун бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ мақсадли индикаторлари ижроси бўйича доимий мониторингни олиб бориш ҳамда бу борадаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджетлар ихтиёрида қолдирилган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши устидан амалдаги қонунчилик талабларига кўра назоратни таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг тегишли ҳисобот давридаги ижроси кўриб чиқилаётганда бюджет даромадлари прогнози, шунингдек тегишли биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг харажатлари режаси бажарилишини ўрганиш ва бу борада парламент назоратини кучайтириш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан фойдаланиши билан боғлиқ мақсадли индикаторларининг 2024 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси юзасидан вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини кўриб чиқиш жараёнида уларнинг ички аудит хизматлари томонидан аввалги баҳолаш натижалари асосида берилган таклиф ва тавсияларнинг бажарилишига эътибор қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 5 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4805-IV-сон