Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ташаккурномаси билан тақдирлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларини маънавий ва моддий рағбатлантириш бўйича комиссиянинг тавсиясини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Фаолияти давомида ўзининг меҳнатсеварлиги ва ватанпарварлиги билан жамоатчиликнинг иззат-ҳурматига сазовор бўлганлиги, шунингдек қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганишга, қабул қилинаётган қонунларнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қўшиб келган салмоқли ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Дониёр Авазович Ганиев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ташаккурномаси билан тақдирлансин.
2. Дониёр Авазович Ганиевга эсдалик совғаси топширилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 5 август,
4681-IV-сон