ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТНИ ДАВЛАТ РЕЕСТРИДАН ЧИҚАРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг давлат реестридан чиқариш натижаси бўйича 2000 йил 23 октябрдаги хулосага мувофиқ хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2000 йил 19 майдаги 197-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига асосан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1996 йил 15 декабрда 291-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Қурилиш ва тош қопламаси конларига захираларни қўллаш бўйича Вақтинчалик йўриқнома давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси мазкур ҳужжат давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахсларга етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (М.М.Икромов) ушбу ҳужжат давлат реестридан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида чоп этилиши ҳамда манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.
4. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи Х.М.Содиқов зиммасига юклансин.
Вазир А.А. ПОЛВОН-ЗОДА
Тошкент ш.,
2000 йил 23 октябрь,
132-мҳ-сон