Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик асбоб-ускуналар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 4 июндаги 352-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида
Аҳоли пунктларининг экологик ҳолатини яхшилаш, республикада атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик асбоб-ускуналар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 4 июндаги 352-сон қарорига 1-илова қуйидаги мазмундаги 5701-позиция билан тўлдирилсин:
|
« |
||
|
5701. |
8705 90 800 5 |
Дарахтларни кўчириш учун мўлжалланган махсус техникалар |
|
». |
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 30 сентябрь,
613-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.10.2024 й., 09/24/613/0769-сон)