Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
қарори
«Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Тошкент, 2021 йил 2 март ва Анқара, 2021 йил 23 март) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 11 июнь куни қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Тошкент, 2021 йил 2 март ва Анқара, 2021 йил 23 март) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Тошкент, 2021 йил 2 март ва Анқара, 2021 йил 23 март) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқуллансин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2024 йил 10 июль,
СҚ-946-IV-сон