Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1216-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1216-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси қабул қилинган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини бир ой ичида маромига етказсин ва учинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. ҚОДИРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 20 август,
4768-IV-сон