Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ҚЛ-1186-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
2. «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиши ва турар жойи бўйича хабардор қилиши тартиби тўғрисида»ги ҚЛ-1153-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
3. «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ ҳамда Божхона кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1211-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
4. «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1212-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
5. «Экспорт қилинадиган карантин остидаги маҳсулотларнинг фумигацияси бўйича фаолиятни амалга ошириш лицензияланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1214-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
6. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1216-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
7. «Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида»ги ҚЛ-1217-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
8. Д.А. Ганиевни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этиш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. ҚОДИРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 20 август,
4758-IV-сон