Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
буйруғи
«Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 25 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3436-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 августдаги 536-сон «Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурларни ва маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 29 майдаги 7-мҳ-сон «Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3436, 2023 йил 30 май) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2023 й., 10/23/3436/0306-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 24 сентябрь,
26-мҳ-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 10/24/3436-1/0753-сон)