Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1216-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1216-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 8 августда киритилган «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1216-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 19 август,
4745-IV-сон