Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. Шариповга «Олий таълим муассасалари ва уларнинг қошида «спин-офф» тажриба ишлаб чиқариш корхоналарини самарали ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 94-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 12-моддасига ва «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. Шариповга «Олий таълим муассасалари ва уларнинг қошида «спин-офф» тажриба ишлаб чиқариш корхоналарини самарали ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Мазкур Қарор ва парламент сўрови Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. Шариповга юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 27 августа,
4796-IV-сон