Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири И. Абдурахмоновга «Яйлов ерларидан самарали фойдаланиш, уларда озуқабоп экинларни етиштириш ҳамда пиллачилик соҳасини ривожлантириш мақсадида янги тутзорларни барпо этиш, шунингдек соҳада кластер тизими асосида иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 94-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 12-моддасига ва «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири И. Абдурахмоновга «Яйлов ерларидан самарали фойдаланиш, уларда озуқабоп экинларни етиштириш ҳамда пиллачилик соҳасини ривожлантириш мақсадида янги тутзорларни барпо этиш, шунингдек соҳада кластер тизими асосида иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Мазкур Қарор ва парламент сўрови Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири И. Абдурахмоновга юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 27 август,
4795-IV-сон