Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўйича келишув комиссиясини тузиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 28 ноябрда қабул қилинган «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2024 йил 16 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилганлигини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўйича келишмовчиликларни бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг таклифига кўра келишув комиссияси тузилсин.
2. Қонунчилик палатаси депутатлари Шерзод Азимович Тухташев, Дилмурод Махмудович Исмаилов ва Зухра Турсуновна Шадиева Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидан мазкур комиссия таркибига сайлансин.
3. Мазкур Қонун муҳокамаси жараёнида билдирилган мулоҳазаларнинг тузатишлар тарзида таърифлаб берилиши таклиф қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига мурожаат этилсин.
4. Келишув тартиб-таомилларида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг вакили таклиф этилсин.
5. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
6. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 27 август,
4788-IV-сон